Нажмите "Enter" для пропуска содержимого

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни

АЗИЗ ҲАМЮРТЛАР!

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ БАЙРАМИ
БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

Байрам муносабати билан фарғоналик дўстим Адхам Рахмоннинг қуйидаги шеърини эътибортнгтзга ҳавола этдим.

АДХАМ РАХМОН

ЖАНОБ ЭРКАКЛАРНИ
СЕВИНГ ДОИМО!

Нозик қўлчангизда ширинлик кўрдим,
Қизғончиқ бўлмангиз асло бунчалар,
Қўшни болага ҳам озгина беринг,
Болаларни ҳурмат қилинг, қизчалар!

«Севаман!» деб ёзинг, ёлғон бўлса-да,
Ҳарбийдан ул мактуб битган маҳаллар,
Сиздан нима кетди — бор-йўғи — ваъда,
Йигитларни ҳаргиз кутинг, гўзаллар!

Бошида рўзғормас, дунё ташвиши,
Улар бор — кўрмайсиз зинҳор заволлар,
Ҳар не бўлганда ҳам иссиқ оғуши,
Эркакларни севиб, асранг, аёллар!

Вақт келиб, ўтмишга айланар ҳаёт,
Ва айро тушади туташ тақдирлар,
Кўзи очиқ экан, кўнглин айланг шод,
Бугун чолингизни асранг, кампирлар!

… Балки аёлдирсиз, балки қизалоқ,
Балки сиз — асрдан ҳатлаган момо,
Улар — бошингизда порлаган маёқ —
Жаноб эркакларни севинг доимо!

 

Улашинг: