Нажмите "Enter" для пропуска содержимого

БУТУН РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ ТАРҚАЛАЁТГАН ГУЛЛАР

👍Васлиддин ака Хўжаевнинг асли касби ўқитувчи. Нафақага чиқиб ҳам бекор ўтиргиси келмади. Мана 6 йилдирки, хонадонидаги иссиқхонада ноёб ва шифобахш ўсимлик ва мевалии кўчатларни парваришлаб (https://t.me/izboskanpress/13154?single) келади.

Избоскан тумани Гулистон маҳалласида истиқомат қилувчи Васлиддин Хўжаев ўзи парваришлаётган ҳар бир ниҳол билан гаплашади, уларга меҳр беради. Айниқса, иссиқхонасида парваришланаётган Муш мулла, Чаканда, Қуш тили каби ноёб ўсимликлари қаторига қўшилган Мушк анбар ва Зайтун дарахти кўчатлари ўзига хослиги билан ажралиб туради. Қолаверса, ушбу ноёб гулларни бутун республика бўйлаб тарқатиши тақсинга лойиқдир.

Кишига эстетик завқ, мусаффо ҳаво, қолаверса, оила бюджетига яхшигина даромад олиб келувчи бу мўъжазгина иссиқхонада 60 дан зиёд турли мевали ва манзарали гуллар етишмоқда. Ушбу жараённинг бошида эса оила бекаси Гуллола опа ва икки келини елкадошдир.

 

Улашинг: