ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИГА СУБСИДИЯ ОЛГАН ШАХСЛАР
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ОЗОД ЭТИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.09.2022 йилдаги “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-377-сон қарори имзоланди. 2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари ЖШДСга тортилмайди. Ушбу имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади (бугунги кунда 73,6 млн сўм). 2023 йилдан бошлаб ипотека кредити ҳисобига сотиб олинган, қурилган ва реконструкция қилинган мол-мулк унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан уч йил ичида бегоналаштирилганда юқоридаги даромадлар солиққа тортилади. 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи бозорда сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилади 2021 йилда янги тартиб асосида ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилади. Вилоятлар марказларида Тошкент шаҳри тажрибаси асосида ипотека марказлари ташкил этилади.
С.Матмусаев ,
“Мадад”Андижон шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси