Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚЛАР ЯНГРАДИ

“ИЛМНИ ҚАДРЛАНГ, ИЛМГА ИНТИЛИНГ!

Жаннатга монанд Ватанимизнинг барча мактабларида янграгани каби туманимиз билим даргоҳларида ҳам сўнгги қўнғироқлар жаранг сочди. Бир умрга ёдда қоларли тадбирларда мактаб битирувчилари ҳам қувонч , ҳам кўзларда айрилиқ ёшларини яшираолмадилар. Бир томондан қадрдон мактабдан, меҳр қўйган синфдошлари устозлари билан хайрлашиш туйғуси бўлса иккинчи томондан мустақил ҳаётга қадам қўйиш қувончи бирлашиб қалбларни ҳаяжонга тўлдирди. “ИЛМНИ ҚАДРЛАНГ, ИЛМГА ИНТИЛИНГ!” шиори остида 18-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими С.Исмоилов, туман ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар. Тадбир аввалида, туман ҳокими С.Исмоилов сўз олиб, мустақил ҳаётга илк қадамларини ташлаётган «қалдирғоч»-битирувчиларини айём билан қутлаб, Президентимизнинг мактаб битирувчиларига табригини ўқиб эшиттирди. Вилоят ҳокимининг ҳам қутловини етказар экан, келажагимиз ворисларининг келгуси иш ва ўқишлари, ҳаётларига муваффақиятлар тилади.

Туман ҳокими С.Исмоилов мактаб остонасига янги қадам қўйган биринчи синф ўқувчиларини ҳам битирувчи ака-опаларидек зеҳнли, билимга чанқоқ бўлишини, ўқиб, изланиб, Юртга, Андижонга, Избосканга керакли етук кадрлар бўлиб етишишларини тилади. Тадбир давомида битирувчиларнинг ота-оналарига мурожаат қилиб, фарзанди тақдирига бефарқ бўлмай, қизиқишлари асосида сифатли таълим олишларида кўмакдош бўлишларини, замонавий касбларнинг усталари бўлиб етишишларида елкадош бўлишларини ва албатта Жаҳон миқиёсида мана шу битирувчиларнинг ўз «сўзлари» бўлиши учун ёндош бўлишларини тилаб, ўсиб, улғайтириб, бугун жамоага қўшиб, таълим ва тарбиясида беминнат хизмат қилаётганликлари учун миннатдорчилигини билдирди. Тадбирда йил давомида юқори натижаларга эришиб, аъло баҳолар билан кўпларга ўрнак бўлган ўқувчилар эса муносиб тақдирланди.

Тадбирда сўзга чиққан ота-оналар, ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари юртимизда ёшларнинг билим олишларига яратилиб берилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтдилар. Билимлилар учун барча олий даргоҳлар эшиклари Ўзбекистонимизда ҳам, чет мамлакатларда ҳам очиқлигини баён этдилар. Бундай шароитни яратиб берган мамлакатимиз раҳбари ва ҳукуматига миннатдорчилик билдирдилар. Тадбир якунида сўнги қўнғироқ янгарб, ўқув йилига якун ясалди.

Туманимиздаги барча мактабларда «Сўнги қўнғироқ» тадбирлари битирувчиларнинг, ота-оналарнинг, унда қатнашган вакилларнинг ёдида қоларли тарзда шукуҳ билан ўтди.  

Улашинг: