азирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги кўрсатилган.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 27.11.2012 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Д.Паттаевдан ундирувчи Н.Паттаева фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Избоскан тумани МИБ хабар беришича, қарздор Д.Паттаев икки нафар фарзанди таъминоти учун улар вояга етгунга қадар ҳисобланган алимент пулларини 4 500 АҚШ доллари кўринишида тўлаб берди.
Ижро ҳужжати амалда тўлиқ ижро қилинганлиги муносабати билан ижро иши тамомланди.