Автомобил ишлаб чиқариш саноатида энг кўп “Cobalt” ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита хабарига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-июль ойларида 36 317 дона “Cobalt” ишлаб чиқарилган.
2021 йилнинг январь-июль ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони қуйидагича кўриниш олди:
- “Cobalt” — 36 317 дона;
- “Damas” — 33 862 дона;
- “Lacetti-Gentra” — 26 266 дона;
- “Nexia T-250” — 14 442 дона;
- “Labo” — 7 542 дона;
- “Spark” — 6 485 дона.