Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Жиноятчига жазо муқаррар

Мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунлариданоқ демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини кафолатлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялари билан бўлган учрашувидаги маърузаларида бир қатор ишлар бажарилиши белгилаб берилиши, жумладан судьяларнинг ҳудуддаги халқ депутатлари туман Кенгаши йиғилишларида ўзларининг фаолияти юзасидан ахборот беришлари ана шу жараённинг изчил давомийлигини таъминламоқда.

Хусусан, жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди томонидан  2017 йил давомида 193 нафар шахсга нисбатан 161 та жиноят иши кўриб тамомланган бўлса, бу кўрсаткич, 2018 йил давомида 172 нафар шахсга нисбатан 130 та ишни ташкил қилган. Тамомланган ишлар сони 31 тага, жавобгарликка тортилган шахслар сони эса 21 тага камайди.

2017 йил давомида  129  нафар шахсга нисбатан 100 та иш бўйича айблов ҳукми чиқарилган бўлса, 2018 йил давомида 132 нафар шахсга нисбатан 92 та иш бўйича айблов ҳукми чиқарилган, тамомланган ишлар сони 8 тага камайган бўлсада, жавобгарликка тортилган шахслар сони 3 тага кўпайди. 2018 йил давомида 39 та шахсга нисбатан 37 та жиноят иши  ЖКнинг 66-1 моддасига асосан ҳаракатдан тугатилди.

Бу даврда жиноят ишлари бўйича қўшимча терговга қайтарилмади.

Тайинланган жазолар таҳлил қилинганида, 8 нафар шахсга нисбатан 24113600 сўм жарима жазоси тайинланган, 36 нафар шахсга нисбатан аҳлоқ тузатиш ишлари, 23 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш, 22 нафар шахсга нисбатан озодликдан чеклаш, 26 нафар шахсга нисбатан шартли жазолар тайинланган, 19 нафар шахсга бошқа асос­ларга кўра ҳукм чиқарилган, 43 нафар шахсга нисбатан ЖК 45-моддаси қўлланилган.

Шундан, жами судланганларнинг 15 нафари аёлларни, 5 нафари вояга етмаганлар ва 12 нафари 60 ёшдан ортган эркакларни ташкил қилади.

Таҳлиллар, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан туман бўйича транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш,  фирибгарлик, ўғрилик билан боғлиқ жиноят ишлари кўпайганлигини кўрсатмоқда.

Шу боис, судьялар келгусида мазкур тоифадаги ишларни сайёр суд мажлисларида кўриш орқали, жиноятларни содир этилиши сабабларини ўрганиши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда  уларни бартараф этиш чораларини кўриши лозим бўлади.

Қамоқ тарзидаги эҳтиёт чорасини асосан давлат мулкини талон-тарож қилиш, фирибгарлик, ўғрилик, гиёҳвандлик, жинсий эхтиёжини зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш ҳамда қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш каби оғир ва ўта оғир тоифадаги жиноят содир этганларга нисбатан қўлланилган.

Суднинг очиқлигини таъминлаш ниҳоятда долзарб масала. Чунки, бу бир томондан суднинг жамоатчилик нигоҳида, назоратида бўлиб, судьяларнинг тартибли бўлишига чақирса, иккинчи томондан аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширишга ёрдам беради.

Унутмайликки, ҳуқуқ ва манфаатлар ҳамиша қонун ҳимоясида.

Н.Зайнобидинов,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси

Улашинг: