Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЗЎРАВОНЛИКСИЗ МАКТАБ

Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 4-умумий ўрта таълим мактабида “Зўравонликсиз мактаб” мавзуида ота-оналар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида мактаб директори О. Рахимов мактаб ва унда ўқувчиларга яратилиб берилаётган шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди. Ўқувчилар онгини ёт ғоялардан сақлашда мактаб-ота-она-маҳалла роли нақадар муҳим эканлиги тилга олинди. Бу борада ота-оналарнинг фикри тингланди.  Мактабда  кейинги йилларда иситиш тизими қайта реконструкция қилинганлиги қайд этилди.

— Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мактабимиз ўқувчилари фан олимпиадаларида мунтазам қатнашиб келади. Лекин пастки ўринларда қолиб кетар эди,-деди мактаб директори О. Раҳимов.-Яратилаётган шароитлар ва изланишлар, жамоамизнинг меҳнатлари натижасида ўқувчиларимиз юқори ўринларни ола бошладилар. Масалан бу йил инглиз тили фанидан 9-синф ўқувчиси Фарангиз  Кенжабоева туманда биринчи ўринни олиб вилоятга йўлланмани қўлга киритди. Бу ютуқларимизни янада мустаҳкамлаймиз. Мактабимиз камера назорати тизимига улангани ҳам ўқитувчи ва ўқувчиларда ўзига яраша масъулият ҳис этишларини таъминлади. Мактаб,  маҳалла ва ота она концепсиясига амал қилган ҳолда шанба-Ота-оналар куни, этиб белгиланган. Ўқувчиларни турли ёт ғоялардан асраш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини ёддан чиқармаймиз. Ота-оналар билан ҳамкорлигимизни янада кучайтирамиз.

Давра суҳбати давомида ота-оналарнинг саволларига тўлақонли жавоблар берилди.

Тадбир сўнгида “Сохта жиходчилар” видео ролиги намойиш этилди.

О. ИСЛОМОВА.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг: