Бархаёт маҳалла фуқаролар йиғинида 750 та хонадон, 1310 та оила ва 4934 нафар ахоли истиқомат қилади. Ушбу фуқаролардан 2 нафари оғир шароитда яшайди ҳамда 58 нафар фуқаролар ногиронлиги бор ахоли қатламига киради.
👉Ушбу маҳалланинг раиси Хадичахон Исроилова 3-декабрь «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан алоҳида ташаббус билан ўрнак бўлди. Сабаби, 20 дан зиёд ногиронлиги бор ва кам таъминланган оилаларга кириб бориб, турли ҳил кийим-кечак махсулотлари ва бепул дори-дармонлар ҳамда совға-саломлар тақдим этди.
❗️Ушбу ҳайрли ишни бошлаган маҳалла раиси барча меҳрга мухтож фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш тизимини ярата олди. Демак ушбу маҳаллада ҳайрли ва савобли ишлар давом этади…
Абду НОСИР