«Адлия — тадбиркорга дўст» лойиҳаси бўйича тадбиркорлик субъектига 622 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундириб берилди.
Андижон туман адлия бўлими томонидан «Андижон 1-сон пахта тозалаш» АЖ томонидан Андижон туман Давлат солиқ инспекцияси мансабдор шахслари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, туман ДСИ томонидан «Андижон 1-сон пахта тозалаш» АЖ ҳисобидан маҳаллий ва бошқа тўловларга 1071292055 сўм пул маблағлари солиқ органининг мурожаатига асосан Мажбурий ижро бюросининг ҳисоб рақамидан солиқ органининг ҳисоб рақамига ўтказилган.
Бўлим томонидан Андижон туманлараро иқтисодий судига жамият манфаатини кўзкаб Андижон туман ДСИ томонидан нотўғри ундириб олинган суммани қайтариш, шу суммага фоиз ундириш ҳамда ша даврдаги қарздорлик учун солиқ органи томонидан ҳисобланган пеняни қайтариш тўғрисида даъво ариза киритилди.
2021 йилнинг 24 декабрь куни Андижон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига асосан, «Андижон 1-сон пахта тозалаш» АЖ фойдасига жами 622.591.559 сўм пул маблағини ундирилиши таъминланди.
С. Матмусаев
Андижон туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси