Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назорати муҳим

Избоскан туманидаги Куйганёр маҳалла фуқаролар йиғинида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” дастури доирасида сайёр қабул ҳамда давра суҳбати ўтказилди. Избоскан туманлараро иқтисодий суди раиси Равшанбек Асқаровнинг аҳоли вакиллари, тадбиркорлар ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан учрашувида қонунчиликдаги ўзгаришлар моҳияти ҳамда коррупцияга қарши курашиш масаласи мулоқотларнинг бош мавзусига айланди.

Бугун юртимизда коррупцияга қарши кескин кураш олиб бориляпти. Бунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар саъй-ҳаракатлари билан бирга таъсирчан жамоатчилик назорати ҳам муҳимдир.

Учрашувда коррупциянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан фуқароларнинг муросасиз муносабатини шакллантириш зарурлиги, бу эса ижтимоий фаоллик, масъулият, ҳуқуқий билим ва маданият талаб этиши таъкидланди.

Шунингдек, аҳоли вакиллари, жумладан, тадбиркорларни қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Улашинг: