Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Тарихсиз келажак йўқ

Туман Давлат архиви жамоаси Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги олдидан Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар билан учрашувлар ўтказмоқда. Уларнинг шахсий ҳужжатларини Давлат архивига сақлов учун топшириш келажагимиз ворислари таълим-тарбиясида, уларга Ватанга муҳаббат, ўз халқига садоқат руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутишини тушунтирмоқдалар. Зеро тарихсиз келажак йўқлигини барчамиз теран анг­лаймиз.
Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги олдидан Ўзбекистон рес­публикаси Ўзархив агентлигининг шу йил 27 январдаги 01-27/108-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Н. Зухриддинов ҳамда туман Давлат архиви директори Ш. Мамитовлар (суратда) Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси, уруш ва меҳнат фахрийси, 1923 йилда таваллуд топган Одашбой ота Умурзоқов хонадонига ташриф буюрдилар. Унинг ҳолидан хабар олиш билан бирга шахсий ҳужжатларини Давлат архивига сақловга топшириши аҳамиятини тушунтирдилар.

М. АБДУЛЛАЕВ

Улашинг: