Избоскан ижтимоий-иқтисодиёт коллежида туман ахборот-кутубхона маркази, ҳудудий филиаллари ходимлари ва коллеж, умумтаълим мактабларининг ўқувчи қизлари иштирокида «Беш муҳим ташаббус», шоира Зулфия Исроилова таваллудининг 105 йиллигига ҳамда 8 Март-Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган “Ўзбек шеъриятининг ўчмас юлдузи” номли адабий-мусиқий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан туман ахборот-кутубхона маркази раҳбари Н. Бурхонов ва коллежнинг ёшлар етакчиси Д. Тўхтасиновлар Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди, ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг ахборот-кутубхона маркази ходимлари ва ўқувчилар таниқли адиба -“Севги ва садоқат куйчиси”- Зулфияхонимнинг адабий мероси асосида қўшиқ ва рақс, саҳна кўринишларини намойиш этдилар. Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчи ва ходимларга шоиранинг ижоди билан боғлиқ адабиётлар тақдим этилди.
Туман ахборот кутубхона маркази ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда уюштирилган тадбир барчада катта таассурот қолдирди.
Ана шундай тадбирлар 8-, 10-, 11-, 20-, 37-мактабларда ҳам бўлиб ўтди.
М. РУСТАМОВ