Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

СУРИШТИРУВНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ

Жиноят ишлари бўйича суриштирув: 1) ички ишлар органларининг; 2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг; 3) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг; 4) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг; 5) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг суриштирувчилари томонидан амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодекси. 3-боб. Жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслар. 38-модда. Суриштирув)
Содир этилган жиноятни аниқлаш ҳамда очиш, содир қилган шахсларни аниқлаш, уларнинг айбли ёки айбсизлигини исботлашда Суриштирув органлари томонидан олиб бориладиган суриштирув ҳамда дастлабки терговнинг ўрни беқиёсдир. Бу органлар Жиноят ишининг судга қадар юритиш босқичида кўп меҳнат ҳамда синчковликни талаб қиладиган суриштирув ва дастлабки тергов ишларини амалга оширадилар. Суриштирувни амалга оширишда тергов органлари Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг нормаларига қатъий амал қиладилар. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг принциплари ва қонун қоидаларига ишни судга қадар юритиш босқичида жиноят ишини тергов қилишни самарали фаолият юритиши, далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда, ишни пухта олиб боришда бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Шунингдек, ўзгаришлар билан бир қаторда Жиноят процессуал нормаларининг бир қанча камчиликларини ҳам ўрганиб, улар устида синчковлик билан тадқиқот ишларини олиб бориб, ҳозирги амалиётга мос бўлган янги нормаларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Давлатимиз раҳбари 2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ўзининг конс­титуцион ваколатидан фойдаланиб мамлакат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан биринчи маротаба Мурожаатнома киритди. Ушбу Мурожатномада бугунги кунда амалга оширишимиз керак бўлган асосий ишлар доирасида суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам қилиниши керак бўлган жуда кўплаб ишлар ҳам алоҳида таъкидланди. Жумладан камчиликлар жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар про­фи­лактикаси соҳасида, судлар фаолияти мус­тақиллигини таъминлаш соҳасида, суриштирув ва тергов соҳасида суиистеьмоллик­лар ҳали-ҳамон учраб турганлиги алоҳида таъкидланди. Ҳаракатлар стратегия­сида амалга оширилаётган ишлар доирасида суриштирувнинг шакли сифатида амалиётга киритилганлиги ва бу соҳада вужуд­га келаётган камчилик­лар ва муаммолар борлиги, ҳамда мазкур камчиликларни ва муаммоларни ўрганиб чиқиб илмий тадқиқотлар ўтказилиши ва ҳуқуқдаги бўшлиқларни ижобий бартараф этиш кераклиги мавзунинг долзарблигини очиб беради. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “халқ давлат оганларига эмас давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган эзгу халқчил ғояни илгари сурмоқда. Бундан ташқари, 2017 йил 10 апрелда Президентимизнинг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Фармонда ички ишлар органларида бугунги кунда йўл қўяётган тўққизта камчилик ва эндиликда амалга оширилиши керак бўлган ўнта устувор вазифалар белгилаб берилди. Ушбу устувор вазифанинг биринчиси “халққа тез ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, халққа хизмат кўрсатишни ўзининг асосий бурчи деб биладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал ходимларни тайёрлаш” этиб белгиланди. Ушбу вазифа ҳам халқчил ички ишлар ходимидан юксак маъсулиятни талаб қилади. Ҳаракатлар стратегияси доирасида 2017 йилда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Мазкур соҳада амалга оширилган энг муҳимларидан бири Президент Ш.М.Мирзиёев­нинг 2017 йил 30 ноябрь куни қабул қилган «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони бўлди. Мазкур Фармоннинг асосий мақсади суд-тергов фаолиятида фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши, жиноят процессуал ва жиноят-ижроия қонунчилигини янада такомиллаштириш, қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси каби конс­титуциявий принцип­ларни таьминлашдан иборат.

Алишерзода Нурилло Ҳайрулло ўғли,
ИИВ Академияси 3 курс 320 гуруҳ курсанти.

Улашинг: