Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Газета тарихи

Газетанинг биринчи сони  1929 йилда «Социализм байроғи» номи остида чоп этилган. 1935 йилда «Большевик» номига ўзгарган. 1953 йил 22 март ойидан бошлаб «Коммунист» номи билан 4000 ададда босила бошлаган. 1960 йилнинг 1 январидан бошлаб то шу кунгача «Пахтакор» номи билан чоп этилмоқда.

Газетага бошловчи мухаррирлар Тўйчибой Холмуҳаммедов ва И. Мавлоновлар бўлганлар. Исломшунос олим, фалсафа фанлари доктори Муталлибжон Усмоновнинг дастлабки иш фаолияти ҳам шу газетага мухаррирликдан бошланган. Кейинги йилларда  газетага Р.Бойматов, И.Мусаьбоев, Р.Раҳмонов, Ю.Мамажонов, О.Холдоровлар мухаррирлик қилганлар.

Урушдан кейинги йилларда  Иброҳимжон Турғунов, Иброҳимжон Набихўжаев, Вали Гайнулин, Иброҳимжон Юсупов, Ваҳобжон Дадажонов, Мизробжон  Орипов, Жонибек Мадумаров, Жонибек Қўчқоров, Набижон Мўминовлар раҳбарлик қилиб, фаоллик билан ишлаганлар.

1965 йилдан газетага Муҳамаджон Ўролов мухаррирлик қилган. Ундан кейин Жўрабек Мамажонов, Абдулғани Даминов, Зокиржон Юнусов, Абдуллажон Комиловлар мухаррирлик қилдилар.

2020 йилдан газетага Муҳаммаджон Мирзаабдуллаев бошчилик қилмоқда.

«Пахтакор» веб сайти 2019 йилда ташкил этилган.

Улашинг:

Обсуждение закрыто.