Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ИЗБОСКАН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Туманда     ижтимоий        муҳофазага муҳтож, иштопишда      қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг     шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга  жойлаштириш   учун  2021 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

 Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 йил,
29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига асосан “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни квоталанган сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш”га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга  жойлаштириш учун, асосан туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан:

 Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2021 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан
8310 нафарини ташкил этадиган 8,4 фоиз (695 киши) дан ортмаган миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 2,8 фоиз (212 киши); ‎

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 4 фоиз (331 киши); ‎‎

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,4 фоиз (31 киши);

ногиронлар учун 0.1 фоиз (7 киши);

пенсия олди ёшидаги шахслар учун 1 фоиз (85 киши);‎‎‎

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 0,3 фоиз (23 киши);

одам савдоси қурбонлар учун 0,1 фоиз (6 киши)  ‎‎‎‎миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди.

  1. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлиги бўлган шахслар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия олди ёшидаги шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар, одам савдоси жиноятидан жабрланганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

  1. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

Педагог, ҳовлибон, фаррош, ишчи, тарбиячи, ошпаз, кирчи, ҳамшира, лабарант, электрик, ҳайдовчи, ҳисобчи, шифокор, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, фаррош, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ишчи, боғбон, қоровул.

  1. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, бу тўғрисида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу тўғрида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар чоракда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиши қайд этилсин.

  1. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига мувофиқ жарима солинади.
  2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази туман маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.
  3. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (М.Кенжабоев) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
  4. Мазкур туман ҳокимининг қарори 2020 йил 1 январдан кучга киритилсин.

9.“Пахтакор” газетаси (М. Мирзабдуллаев) қарорни газетада расмий эълон қилсин ва қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

  1. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг
    2019 йил 27 сентябрдаги 2838-Қ сонли туманда ижтимоий муҳофазага

муҳтож, иштопишда      қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг     шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга  жойлаштириш   учун  2021 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисидаги қарори 2021 йил 1 январь кунидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

  1. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э. Каримов ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.Кенжабоев зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                  С.Исмоилов

 

Улашинг: