Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ – БИРЛАШАЙЛИК

Избоскан тумани “Динамо” ўйингоҳида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан очиқ осмон остидаги шоу галаконцерти ўтказилди. Унда 10 мингга яқин избосканликлар иштирок этдилар. Жараёнда барча соҳаларда ўзининг намунали хулқи, меҳнатдаги самарадорлик ва натижаларга эришган 30 нафар ёшлар туман ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қизиқарли ўтган ушбу дастурда эл суйган санъаткорлар, жумладан, Жаҳонгир Хўжаев, Мирзабек Ҳолмедов, Виа Мароканд гуруҳи, Машхурбек Юлдашев, Ёрқинхўжа Умаров ва бошқа эстрадамиз вакиллари ёшлар учун хизмат қилдилар.

Туманда ёшлар сиёсати бўйича ўтган 6 ойда амалга оширилган ишлар эса қуйидагича;

Ҳозирда Избоскан туманида 62 мингдан зиёд ёшлар мавжуд.

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга доир давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг ижтимоий муаммолари ва таклифларини тизимли ўрганиш ва мувофиқлаштириш вазифаси биринчи ўринга қўйилган.

Бугунги кунда мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга барча шарт-шароитлар, имтиёзлар ва кўплаб имконият яратиб берилмоқда.

Хусусан, 2025 йилнинг ўтган 6 ойи давомида Ёшлар дафтари орқали жами 258 нафар ёшларга 1 млрд сўм маблағлар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилди.

Давлат раҳбарининг 2025-йил 14-февралдаги “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандилигини таъминлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-92 қарорига  асосан, туманда 288 нафар ёшлар ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган.

Жумладан Туманинг Бештерак маҳалласида ёшлар учун “Дуал” таълим маркази ташкил этилди.

Ушбу “Дуал” таълим марказида 140 нафар ёшларни қамраб олишга эришилди.

Туманнинг Бештерак махалласида вилоят хокимининг ташаббуси билан тадбиркор “Бренд оскар” МЧЖга тикувчилик фабрикаси куриб берилди тикувчилик цехида 70 нафар ишсиз ёшларни  ўз ичига камраб олган.

Избоскан туман марказида ёшларнинг чет тилларини ўрганиш учун имконият янада кенгайтирилиб “English Life” ўқув маркази ишга туширилиб бир вақтнинг ўзида  қўшимча 150  нафар ёшлар чет тилларини ўзлаштиришни бошладилар.

Туман марказида ёшларнинг  бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маданий ва маърифий тадбирларни ўтказиш мақсакдида барча замонавий қулайликларга эга  “Қреатив Парк” ташкил этилди.

2025 — йилда “Беш ташаббус олимпиадаси” лойиҳаси доирасида 61 минг 167 нафар (97.8%) 5tashabbus.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтказилди.

Туманида Беш ташаббус олимпиадаси доирасида Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси кубоги учун  Мини ва катта футбол бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Тадбир якуни билан мини футбол бўйича “Зарбдор” мфй катта футбол бўйича “Даминбойчек” МФЙ лар  1-ўринни Қизлар ўртасида мини футбол бўйича “Куйганёр” маҳалласининг жамоалари фахрли 1-ўрини кўлга киритиб вилоят йўланмасига эга бўлди ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Беш ташаббус олимпиадаси доирасида Ички Ишлар Вазири кубоги учун “Волейбол” спорт мусобақалари ўтказилди.

Ушбу мусобақада “Жомий” маҳалласининг ёшлари Туман, Вилоят босқичларида фахрли 1- ўрини эгаллаб Республика босқичида фаол иштирок этмоқда.

Улашинг: