Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

МАҚСАД УЛУҒ, ҚАДАМЛАР ДАДИЛ

Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги 18 сессияси кун тартибида битта масала-амалдаги йилда туман ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда келгуси йил режалари кўрилди. Мазкур масала юзасидан туман ҳокими  С. Исмоилов қуйидагиларга тўхталиб ўтди.

Туманда  саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 463,4 млрд сўмни, ўсиш суръати 134,9% ни, аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ҳажми 1 млн 945 минг сўмни, истеъмол товарлари ишлаб чиқариши 184 млрд 300 млн сўмни, ўсиш суръати 100,4 фоизни,  аҳоли жон бошига
773 минг 700 сўмни, хизматлар  жами  300 млрд 500 млн сўмни, ўсиш суръати
101,1 фоизни, аҳоли жон бошига  1 млн 252 минг сўмни ташкил этди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1225,9  млрд  сўмга етказилиб, ўсиш суръати 103,9 фоизга бажарилди. Аҳоли жон бошига эса 5 млн 117 минг 200 сўмдан бўлди. Шу билан бирга пандемия оқибатида айрим соҳаларда оқсоқлик кузатилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръатлари пасайиши кузатилди. Жумладан;Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 184 млрд сўмни, ўсиш суръати 59,6 фоизни, аҳоли жон бошига  776 минг 800 сўмда қолди. Қурилиш ишлари ҳажми 99 млрд 800 млн сўм бўлиб, ўсиш суръати 86,8 фоиз, аҳоли жон бошига 412 минг 300 сўмни ташкил этди. Чакана  товар айланмаси  288 млрд 500 млн сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати  99,4  фоизни,  ахоли  жон бошига 1 млн 202 минг сўмдан бўлди.

Туманда йиллар давомида аҳолини бандлигини таъминлаш масалалари жуда оқсоқ эканлиги, ҳудудда йирик саноат корхоналарини йўқлиги ёки мавжудлари тўла қувват билан ишламаслиги, хизмат-сервис соҳаси ривожлантиришда етарли ишлар ташкил қилинмаганлиги оқибатида аҳолини ишсизлик даражаси йил бошига 11,4 фоизни ташкил қилиши ачинарли ҳолатдир.

Жорий йилда Мангуберди МФЙ ҳудудида 10 гектар майдонда янги кичик саноат ҳудуди ташкил этилди.  Жорий йил якуни билан,  умумий лойиҳа қиймати 13,3 млрд сўмлик 6 та лойиха ишга тушиши ҳисобига
16 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳамда  320 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи кичик бизнес субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, биринчи навбатда коммунал инфратузилмани яхшилаш учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан саноат ҳудудида 1 км электр-энергияси тармоғи, 3 та трансформатор ва 1 та подстанция қуриш учун 4,5 млрд.сўм, 1,5 км автомобил йўлларини таъмирлаш учун 1,2 млрд.сўм, 3 дона сув қудуғи ва 4 км ичимлик сув тармоғи қуришга
2,3 млрд.сўм, 4,9 минг п.м табиий газ тармоғини тортиш ишлари учун 1,1 млрд. сўм жами 9,1 млрд. сўм қўшимча маблағ ажратилиши режалаштирилди.

Туман  пахта-ғаллачиликка ихтисослашган бўлиб, туманда пахта, тўқимачилик, тикув кластери фаолиятини узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 2019 йилда “Сохиб омад баракаси” МЧЖ ва “BEST TEXTILE INTERNATIONAL” МЧЖ пахта тўқимачилик кластерларига  фермер хўжаликлари томонидан пахта хосили етиштириб бериш бўйича контрактация шартномалари тузилиб фаолияти йўлга қўйилган.

2020 йилда туман хокимининг қарорига асосан “Сохиб омад баракаси” МЧЖ пахта тўқимачилик кластерига 1815.2 гектар пахта майдонлари бириктириб берилди. Ушбу майдонлардан 6220.4 тонна пахта етиштириш белгиланган бўлиб, амалга оширилган ижобий ишлар натижасида 7920 тонна яъни 43.6 центнер  хосил олинди.

Бундан ташқари, туман буйича 185 нафар фермер хўжаликлари ва “Сохиб омад баракаси” МЧЖ пахта тўқимачилик кластер корхонаси томонидан
7948.2  гектар майдондан ўртача 33.8 центнердан  жами
26900  тонна пахта хосили етиштириш бўйича шартнома тузилиб, амалда жами 28529 тонна пахта хосили йиғиб терилиб давлат режасига  нисбатан  106,1  фоизга бажарилди.

Кластер томонидан турли янги техникалар олиб келиниши ҳисобига ҳамда самарали меҳнат натижасида ўртача хосилдорлик туман бўйича 35,9 центнерни ташкил этади.
3 йиллик кўрсатқичларни ҳисобга олганда ўртача 8.2 центнер кўп хосил етиштирилди. Бундан ташкари,  қишлоқ хўжалигида талаб этиладиган минерал ўғитлар, ёқилғи маҳсулотлари ўз вактида етказиб берилди.

Жами 125 млрд 637 млн сўмлик пахта хом ашёси сотилди. Шундан фермер хўжаликлари томонидан 20579,3 тонна (1-2 сортларга
20422,6 тонна)  яъни  98 млрд 263 млн сум пахта хом-ашёси сотилди.

Туманда фаолият олиб бораётган фермер хўжаликларининг
16 нафарини ер майдонлари тўлик кластер корхонасига  ўтказилди.

Ғаллачилик бўйича:

Тумандаги фермер хўжаликлари томонидан 6265.0 гектар  ғалла майдонларида  жами 43978 тонна хосил етиштирилди.  Шундан 24 минг
663 тонна дон хосили давлат эхтиёжлари учун дон корхоналарига сотилди,
қолган 19315 тонна буғдой дони фермер хўжаликлари ихтиёрида қолди. Ўртача хосилдорлик 70.2 центнерга тўғри келди.  Олдинги йилларга солиштирилганда 5 центнердан юқори хосил олинишига эришилди.

Туманда 2021 йил ғалла хосилини етиштириш учун Алимов Шерзодбек  раҳбарлик килаётган  «Golden mill and Halal FooD» МЧЖ ғаллачилик кластерга 81 нафар фермер хўжаликларининг 2021.1  гектар ғалла  майдонларини бириктирилиши, ўз маблағи хисобидан йиллик куввати 20 минг тоннани ун ишлаб чиқариш тегирмони,йиллик куввати 3 минг тонналик озуқа ем ишлаб чиқариш цехи ва 100 бош наслли корамол олиб келиш лойиҳалари ишлаб чиқилган.

:

Пиллачилик буйича туманда жами 178 та контурда 389.1 гектар майдондаги тутзорлар  туман ҳокими карори асосида “Андижон Силко” МЧЖ га бириктириб берилган. Мавжуд тутзорлар жорий йилда хатловдан ўтказилганида
318.0 гектар тутзор ярокли, 13.5 гектар тутзор яроксиз, 57.8 гектар майдондаги тутзорлар ўрнидан бошқа максадларда фойдаланганлик ҳолати  аникланиб, мавжуд муаммолар баратараф этилди. Туманда 2020 йил ҳосили учун 3925 қути ипак қурти боқиш ёки
216 тонна пилла ҳосили етиштириш  бўйича  “Андижон СИЛКО”  МЧЖ билан контрактация шартномаларида белгиланган 216.1 тонна режа
100.1 фоизга бажарилди.

Туманда жами 1084.9 гектар майдонда 30 нафар чорвачилик-йилқичилик фермер хўжаликлари, 243.8 гектар майдонда 41 нафар баликчилик, 6.0 гектар майдонда 2 нафар паррандачилик фермер хужаликлари ва 2.0 гектар майдонда
2 нафар асаларичилик фермер  хўжаликлари  фаолият  кўрсатиб келмоқда.

Жами 30 нафар чорвачилик-йилқичилик фермер хўжаликларида
3425 бош корамоллар, шундан  1671 дона  сигир, 2428 бош қўй, эчкилар,
124 бош отлар,  2 та паррандачилик фермер хўжаликларида 5580 дона парранда ва 2 та асаларичилик фермер хўжаликларида  1300 дона асалари уялари хамда
41 нафар баликчилик фермер хўжаликларида
732 минг дона чавақ баликлари ташланиб парвариш қилинмоқда.

Ушбу фермер хўжаликлари томонидан жорий йилда  3250 тонна сут,
693 тонна гўшт махсулотлари, 218 минг дона тухум. 1.8 тонна асал ва
547.1 тонна балиқ гўштлари ахоли истеъмоллари учун етказиб берилди. 

Туманда 2020 йилда озик-овкат хавфсизлиги доирасида дастурларни ишлаб чикилган бўлиб, жами 38,6 млрд. сўмлик 19 та лойиҳалар ишга тушиши белгиланган.

Жумладан, қорамолчиликда 3 та, паррандачиликда 4 та, балиқчиликда
1 та, қуёнчиликда 5 та ва асаларичиликда
5 та лойиҳалар  ишга тушириш бўйича  тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган. Шундан:

Умумий лойиҳа қиймати 10,5 млрд сўмлик 4 та чорвачилик лойиҳалари амалга оширилиши ҳисобига чет давлатларидан 249 бош насилли қорамоллар олиб келинди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан 599,5 минг доллар миқдорида имтиёзли кредит  маблағлари ажратилиб,   дастур ижроси таъминланди  Жорий йил якунига қадар, чорвачилик соҳасида  қўшимча 3 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган. “Водий озод имкони” ф/х  томонидан Германия давлатидан 33 бош қорамол олиб келиш учун АТБ Халқ банкидан 816 млн, “Мирзасултон хожи” ф/х томонидан Германия давлатидан 33 бош қорамол олиб келиш учун АТБ Халқ банкидан  816 млн, “Оқ тулпор” ишончи ф/х томонидан Австиря давлатидан 55 бош корамол олиб келиш учун АТБ Халқ банкидан 1 млрд 200 млн сўм кредит маблағи ажратилди.

 Паррандачилик йуналиши бўйича 5 та лойиҳа  амалга оширилиши белгиланган. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан 525 минг бош парранда парваришлаш режалаштирилган. “Бобурий фирдавс” МЧЖ томонидан лойиҳани амалга ошириш учун  Саноат қурилиш банки томонидан  600 млн  сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилиб,
200 минг бош, ўз маблағлари ҳисобидан “Хавас соф капарацияси” МЧЖ томонидан 15 минг бош, “Избоскан парранда” фермер хўжалиги томонидан 5 минг бош, “Бозоров Юсуфжон” оилавий корхонаси томонидан  5 минг бош, “Шарофиддин саҳий даласи” фермер хўжалиги томонидан
4 минг бош парранда  боқиш  лойиҳалари ишга туширилди.

 Баликчилик йуналиши бўйича туман прокурори сектори ҳудудида интенсив усулда 0.5 гектар майдонда умумий лойиҳа қиймати  930 млн сўмлик 1 та лойиҳада балик боқиш режалаштирилган. Лойиҳа ташаббускорининг 100 млн сўм маблағлари ҳамда  Ипотека банки томонидан ажратилган 830 млн сўм имтиёзли  кредит маблағлари  ҳисобига лойиҳа ишга туширилиб, 4 нафар  фуқаролар бандлиги  таъминланди.

Куёнчилик йуналиши буйича, туманда 2  та  қуёнчилик  кластери ташкил этилди. Ушбу кластерларга Микрокредитбанк томонидан жами
1 млрд 200 млн сўм  имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб,  6 гектар ер майдони  бириктирилди.    

Бундан ташқари, қуёнчилик йўналишида  5  та қўшимча лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган бўлиб,  ушбу лойиҳалар амалга оширилиши  ҳисобига  4800 бош велекан зотли куёнлар олиб келиниши белгиланган.

Ушбу лойиха ташаббускорларига жорий йилда ғалладан бўшаган майдонларда  такрорий экин экиш учун 2 гектардан жами 10 гектар ер майдони ажратиб берилди.

                    Асаларичилик йуналиши  бўйича умумий лойиҳа қиймати
1 млрд 820 млн сўмлик 5 та лойиҳа амалга оширилиши  ҳисобига
3 минг асалари оиласини боқиш режалаштирилган бўлиб,  тижорат банкларининг 50 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳамда лойиҳа ташаббускорларининг
1 млрд         770 сўм маблағлари ҳисобига лойиҳалар амалга оширилиб, 26 нафар янги ишчи ўринлари яратилди.

Жумладан, «ASAL SHIFO AGRO KLASTER» асаларичилик фермер хўжалиги раҳбари  Тўйчиев Рохат Турсунович ташаббуси билан хўжаликка 750 та асалари  оилалари олиб келиниб, 10 нафар  ёшлар бандлиги таъминланди.  Жорий йилда  7  тонна асал маҳсулоти олинди.

2021 йилда  АТБ “Агробанк”  туман филиалининг  2.5 млрд сўм  имтиёзли  кредит маблағлари ҳисобига, 1500 та асалари оиласи сотиб олиниши, 120 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш  ҳамда  25 тонна асал олиш режалаштирилган.

Яъна бир муҳим масала  Пандемия даврида туманда мева-сабзавот маҳсулотлари етишришини 30 фоизга ошириш бўйича  зарурий чора-тадбирлар белгиланган.

Туманда  жами 116 нафар боғдорчилик ф/х лари  878.0 гектар мевали бог,
6 нафар узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари
45.2 гектар токзор,  21 нафар сабзавот-полизчилик ф/х лари 123.0 гектар ер майдонларида фаолият кўрсатмоқда.

Жорий йил  9 ойи давомида фермер хўжаликларида 813 тонна картошка,  9968 тонна сабзавот,  845 тонна полиз,  6542 тонна  мева,
565 тонна  узум  етиштирилди.

Аҳолини мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини  тўла қондириш мақсадида, 48 нафар фермер хужаликларининг 124 гектар, шундан
16 гектар жорий йилнинг куз ойида ва 108 гектар майдонда
2021 йилнинг баҳор ойларида интенсив боғ ва токзорлар яратилади.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
23 октябрдаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги
ПФ-5853-сонли Фармони ижросини таъминлаш, мева-сабзавот ва узумчилик соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чикариш, экспорт ҳажмини ошириш мақсадида, туманда
2 та мева-сабзавот кластерлари ташкил этилди.  Булар “NEOFRUIT”  МЧЖ ва “Избоскан агроэкспо” МЧЖ.

Ташкил этилган мева-сабзавот кластерларига туман хокимининг қарорига асосан  “NEOFRUIT”  МЧЖ  кластери учун 54 нафар ф/х ларини  352.5 гектар ер майдонлари ҳамда “Избоскан агроэкспо” МЧЖ кластери  учун 17 нафар ф.х ларини 150.8 гектар  майдонлари бириктириб берилган.

“NEOFRUIT” МЧЖ кластер томонидан айланма маблағлар учун
450 млн, “Избоскан агроэкспо” МЧЖ га 200 млн сўм тижорат кредитлар ажратиб берилди.

Бундан ташқари, “Избоскан сохибкорлар юрти” Агрофирмаси томонидан 2020-2021 йиллар учун куз-қиш мавсумида 100 тонна пиёз,
100 тонна сабзи ва 750 тонна картошка захиралари яратилди.

Шоличилик йўналишида  туманда 25 нафар фермер хўжаликлари томонидан 296 гектар асосий майдонларда шоли экиб парвариш килинди. Жорий йилда шоличилик фермер хужаликлари томонидан  338.9 тонна шоли топшириш бўйича “Зайфун Мах” шоличилик кластери билан шартномалар тузилган.  Ҳозирда шоли кластери томонидан 40 тонна шоли маҳсулотлари қабул килиб олинган.

КИЧИК БИЗНЕС СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Туманда рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони
1716 тани ташкил этиб,  фаолият юритаётган субъеклар  сони 1370 тани ташкил этади. Жорий йилда янги рўйхатдан ўтган субъектлар сони
350 тани ташкил  этиб, жорий йил якунига қадар 500 та янги тадбикорлик субъектлари ташкил этиш белгиланган.

Фаолият турлари бўйича 199 та субъект қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 339 та субъект  саноат  соҳасида,  157 та субъект қурилиш соҳасида.  691 та субъект  савдо соҳасида, 58 та субъект  ташиш ва сақлаш,
65 та субъект  яшаш ва овқатланиш  хиазматида, 21 та субъект  ахборот ва алоқа  химзатида,  46 та субъект соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда,  140 та субъект  бошқа турдаги хизматлар йўналишида фаолият юритмоқда.

БАРЧА ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ:

Жорий йил жами 54 та дастур асосида лойиҳалар амалга оширилиши натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 40,1 млрд.сўмга, хизмат кўрсатиш 26,2 млрд.сўмга, чакана савдо айланмаси 9,1 млрд.сўмга ортиши, маҳсулотларни экспортга йўналтириш 2,5 млн. АҚШ долларга, бюджетга қўшимча 3,9 млрд.сўм даромад манбаи шаклланишига ҳамда
2 034 та янги иш ўринлари яратилишига эришилади.

Ўтган давр мобайнида умумий қиймати 125,5 млрд.сўм инвестициялар ўзлаштирилиб, 39 та лойиҳалар ишга туширилди ва 1369 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан, “Саркор юксак диёр” МЧЖ томонидан
10 ўринли, «KONTEKS TOSHKENT» МЧЖ томонидан
200 ўринли, “Жасурбек Текстил макс” МЧЖ томонидан
40 ўринли ва «TEXTILE STYLE» МЧЖ томонидан 150 ўринли трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда  темир дафтарга киритилган хотин-қизлар доимий ишга эга бўлди.

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Шунингдек, жорий йил якунига қадар дастур доирасида умумий қиймати         23,6 млрд.сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 665 та янги иш ўринлари яратилиши ҳисобига тумандаги ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланишига эришамиз.

Туманга 2020 йил январ-ноябрь ойлари учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириш режаси 3,65 млн доллар белгиланган бўлиб, 11 ой якуни билан амалда 7,4 млн.доллар ҳорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиб, режа 202,8 фоизга бажарилишига эришилди.

Шунингдек,  марказлашган инвестиция дастурига  асосан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги                 ПҚ-4565-сонли қарорига асосан туманда жами бўлиб 7 та (шу жумладан,
1 та соғлиқни сақлаш, 1 та умумтаълим мактаби, 2 та мактабгача таълим ташкилоти, 4 та бошқа объектлар) Инвестиция дастури доирасида қайта таъмирланиши режалаштирилган. Шу ишларни амалга ошириш учун
23 млрд. 574 млн сўм маблағ ажартилган. Ҳозирда барча объектларни фойдаланишга топшириш хужжатлари тайёрланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
19 декабрдаги ПК-4067-сон қарорининг 18-иловасига асосан Избоскан туманидаги 15-сон мактаб-интернатига (қўшимча 200 ўринли ётоқхона қуриш) ҳамда          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 9 сентябрдаги 05-05/1-1741-сон йиғилиш баёнига асосан тумандаги
38-сон МТМ биноларини реконструкция қилиш ишлари Инқирозга қарши курашиш давлат дастурига киритилган бўлиб, ҳозирда ушбу объектларда 6млрд.925 млн сўмлик  қурилиш-монтаж ишлари амлага оширилди.

Туманда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларига
30 млрд.499 млн сўм республика бюджети маблағлари  ўзлаштирилди.

       Тумандаги умумтаълим мактабларининг таъмирлаш ишлари Избоскан туман халқ таълими бўлими тасарруфида жами  53 та таьлим муассаси бўлиб, жорий  йилда умумий  21 та таьлим муассасида  қурилиш-таьмирлаш ишлари олиб борилди.

Жумладан, 31-сонли умумтаълим мактабида “Инвестиция” дастури асосида  3 млрд 200 млн сўм маблағ ажратилиб, янги 180 ўринли ўқув биноси қурилди мавжуд 192 ўринли биноси капитал таьмирланди ва фойдаланишга топширилди.

48-сонли умумтаълим мактабида 3 млрд 846 млн сўм маблағ ажратилиб янги 120 ўринли ўқув биноси қурилди, мавжуд 120 ўринли биноси мукаммал таьмирланиб фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, вилоят хокими ҳурматли  Ш.Қ.Абдурахмонов ташаббуси билан 5-сонли умумтаълим мактабига 5 млрд 795 млн сўм маблағ ажратилиб мавжуд
640 ўринли ўқув биноси мукаммал таьмирланди ва фойдаланишга топширилди. Янги  360 ўринли ўқув биноси қуриш ишлари олиб борилмоқда. Хамда  42-сонли умумий ўрта таьлим мактабига 7 млрд 234 млн сўм маблағ ажратилиб янги
320 ўринли ўқув биноси қурилди, 410 ўринли мавжуд биноси мукаммал таьмирланиб фойдаланишга топширилди.

Туманимизда ва қишлоқларини замонавий қиёфага келтириш асосида ўрта ва йирик шаҳарларни ривожлантириш ҳамда урбанизация жараёнларини жаҳон андозаларига мувофиқ ташкил қилиш чоралари кўрилмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ўтган 2019 йилда жами 70 та хонадонли арзон ва тижорат уйлар қуриб фойдаланишга топширилган бўлса, жорий йилда қарийиб     2 баробар кўп, яни жами 150 та хонадонли арзон намунавий  уйлар қуриб фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари,  тумандаги 37 та 1964-1988 йилларда қурилган кўп қаватли уйлар 342 млн сўм хомийлик маблағлари ҳисобидан таъмирланиб, аҳолига қулай шарт шароит яратиш мақсадида тандир, ўчок, навес ва болалар майдончалари қуриб берилди.

Избоскан туманига 2020 йил учун 48,7 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти режаси белгиланган бўлиб, шундан43,1 млн.долл саноат махсулотлари,  5,6 млн.доллари мева-сабзавот маҳсулотларидир. Туманда жорий йил 11ой якуни била намалда 39,4 млн.долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, 11 ойлик режа (43,2млн.долл) 92,0 фоизга бажарилди. Йил якунига қадар йиллик режани бажариш учун яна 8,7 млн.долларлик махсулотлар экспорт қилиниши таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПК-4498 сонли қарорига асосан жорий йилда жами  615  та  кичик бизнес субъектлари ва фуқароларга 38 млрд 438 млн сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Жумладан, 425 та фуқароларга ҳар бир оила дастури бўйича
20 млрд 288 млн сўм, ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида
165 та ҳунармандларга   4 млрд 500 млн сўм,  хотин-қизлар бандлигини таъминлаш  бўйича 15 нафар аёлларга 375 млн сўм, “Ёшлар келажагимиз дастури” доирасида 10 нафар ёшларга  1 млрд 700 млн сўм  миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Республикамизда ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича Ҳурматли Президентимиз томонидан қабул қилинган бир қатор қарор ва фармонларга асосан  охирги  3 йил давомида туманда  ҳунармандлар сони  130 тадан  350 тага  кўпайди.  Жорий йилда туманда фаолият олиб бораётган уюшмаган 300 нафар ҳунармандлар аъзоликка қабул қилиниб, уюшма аъзоларига 311 нафар шогирдлар бириктирилиб, жами 611 та иш ўринлари яратилди. Уларнинг
309 нафари аёллар, 287 нафарини эса ёшларни ташкил этди. 2021 йилда туманда ҳунармандлар сонини 500 тага етказишни  режалаштирганмиз. Бунинг  учун  “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан 150 нафар ҳунармандларнинг лойиҳаларига 4,5 млрд сўм кредит маблағлари ажратиш ҳисобига  320 та  янги  иш ўринлари яратилиши  белгиланган.

Йил давомида маҳаллама-маҳалла юриб 2 босқичда камбағал оилаларни аниқлаб олдик ва уларнинг рўйхатини шакллантирдик. Биринчи босқичда, хатлов натижасида  3295 та оилалар  эҳтиёжманд кўмакка мухтож оилалар сифатида эътироф этилиб, темир дафтарларга киритилди. Иккинчи босқичда,  949 та  эҳтиёжманд кўмакка мухтож оилалар  аниқланиб,  жами туманда  4244 та оилалар   темир дафтарларга киритилди. Ушбу оилаларда яшовчи 16 минг 553 нафар фуқароларнинг 3 минг 994 нафари меҳнатга лаёқатли ишсиз эканлиги аниқланган.

Жорий йил 21-22 май кунлари муҳтарам Президентимизнинг Андижон вилоятига қилган ташрифи давомида “Темир дафтар”га киритилган 4 минг 244 та оилаларнинг даромадини ошириш бўйича ҳар бир оиладан 1 нафарининг бандлигини таъминлашимиз зарурлиги бўйича аниқ топшириқлар  белгилаб берилган.

Шундан келиб чиқиб, “Темир дафтар”га киритилган 4244 та оилаларнинг даромадини ошириш мақсадида 4 та сектор кесимида эҳтиёжмандларни соҳалар кесимида ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари раҳбарлик қилувчи йўналишлари бўйича бандлигини таъминлаш юзасидан манзилли рўйхат шакллантирилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида, бугунги кунга қадар юқоридаги тадбирлар асосида “Темир дафтар”га киритилган 4 минг 244 та оилаларда истиқомат қилувчи 3 минг 962 нафар камбағал оилаларнинг бир нафардан аъзоларини бандлиги таъминланди (режага нисбатан 99,2 фоиз).

Муҳтарам Президентимизнинг аҳолини камбағалликдан чиқариш учун “ҳар бир хонадонга 3 млн. сўм маблағ кирсагина, у оила камбағал эмас” деган сўзларини дастури амал қилиб олиб, ҳар бир оиладан бир нафарини доимий иш билан таъминлаш билан бирга, унга қўшимча сифатида парранда, қуён ва эчки тарқатиш тизимини ҳам йўлга қўйганмиз.

Туманда камбағалликни қисқартириш бўйича “Темир дафтарга” киритилган аҳоли хонадонларига 200 минг бош парранда, 6 минг бош қуён, 1 минг 800 бош наслли эчкилар тарқатиш режалаштирилган.

Ушбу ишларни амалга  ошириш учун 7 нафар ташаббускор кластерлар танлаб олиниб, уларга шу кунгача жами 4 млрд 490 млн. сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратиб берилди.

Паррандачилик йўналишида ташкил этилган “Жонобод магнати” МЧЖ томонидан 900 та хонодонларга 135 минг дона, “Избоскан Броллер”  кластер 358 та хонодонларга 53 685 дона ва 75 та хонодонларга 11 315 дона хомийлар томонидан қарийб 200 минг бош парранда тарқатилди.

Қуёнчилик йўналишидаги  2 та “Феот премиум стар” МЧЖ томонидан 145 та хонодонларга 1449 дона ва “Наслли қуёнчилик ва туяқуш” МЧЖ томонидан 73 та хонодонларга 734 та жами 2183 дона қуёнлар кластерлар томонидан  тарқатилди.

Эчки тарқатиш бўйича  “Бобур 21 аср” фермер хўжалиги томонидан 444 та хонодонларга  887 дона, “Янгикишлок чорва кластери” МЧЖ томонидан 190 та хонодонларга 380 дона ва “Намуна чорва кластери” МЧЖ томонидан 190 та хонодонларга 380 дона хамда 77 та хонодонларга 153 дона хомийлар томонидан жами 900 та хонодонга 1800 дона  эчкилар тарқатилди.

Туманда мавжуд мева бог майдонларига 1161 нафар кам таъминланган ёш оилаларга 116 гектар боғ катор ораларига сабзавот, полиз ва картошка экинлари экиш учун  ажратиб берилди.

Шунингдек тумандаги 1400 нафар кам таъминланган оилаларга 70 гектар шоли майдонлари ажратиб берилди.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан эълон қилинган “Саховат ва кўмакумумхалқ ҳаракати доирасида Избоскан туманида ташкил этилган  “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига жами  330 млн сўм миқдорида хайрия маблағлари йиғилиб, ушбу  маблағ ҳисобидан темир дафтарга киритилган оилаларга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари,  дори воситалари  тарқатилди.

Бундан ташқари туманда фаолият кўрсатаётган 32  та тадбиркор ҳеч қандай шартларсиз ўз хохиш истаклари билан 520 млн.сўм миқдорида  ушбу  оилаларга  беғараз ёрдам кўрсатди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил30 июлдаги ПФ-6038-сонли фармонига асосан “Темир дафтар”га киритилган2 минг 502 та оилаларга 1 млрд. 613 млн. 680 сўм миқдорида(ҳар бир фуқаро учун 220мингсўм) пул маблағлари, ПҚ-4815-сонлиқароргаасосан 2 минг 502 оилалардаги 2 минг  674 нафар 16  ёшга тўлмаган болаларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан, жами 1 млрд. 337 млн.сўм нақд пул кўринишида бир марталик пул маблағлари берилди.

Олиб борилган ишлар натижасида бугунги кунга қадар“темир дафтар”га киритилган 4 минг 244 та оилалардан 3 минг 245 тасини ёки 76 фоизини ойлик даромадлари 3 млн. сўмдан оширилиб, камбағалчиликдан чиқарилишига эришдик.

Жорий йил якунига  қадар  яъна 553 та “Темир дафтарга киритилган оилаларни” камбағалликдан чиқариш  белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2020 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича Давлат буюртмаси тўғрисида”ги ПҚ-4227 сонли қарорига асосан туманда иш билан банд бўлмаган фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида, 2020 йил давомида 1 817 та янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг  11 ойи давомида ҳақиқатда 1 909 та (105 %) янги иш ўринлари яратилди.

Жорий йилнинг 1 декабр куни ҳолатига туманда аҳоли сони 238 минг 180 нафар бўлиб, меҳнат ресурслари 109 минг 190 нафар,  иқтисодий фаол бўлган аҳоли 89 минг 633 нафар, иқтисодиётда банд аҳоли 78 минг 315 нафар, ишсизлар  11  минг 318 нафарни ташкил этади.

Туманда “Ёшлар дафтари”ни қайта шакллантириш мақсадида белгиланган тартибда иш ташкил этилиб,  мавжуд 63 та МФЙ, 40 минг 56 хонадонларда яшовчи 18-30 ёшдаги 37 минг723 нафар ёшлар билан  тўлиқ сухбат ўтказилиб, сўровнома тўлдирилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ўтказилган сўровномалар натижаси бўйича меҳнатга лаёқатли бўлган 18-30 ёшдаги 1134 нафар ишсиз ёшлар (шундан 556 нафар эркаклар, 578 нафар аёллар) рўйхати шакллантирилиб, уларнинг муаммолари таҳлил қилинди.

Аниқланган 1134 нафар ишсиз ёшларнинг 801 нафари ишлаш истагини билдириб, ушбу  ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича  соҳалар кесимида  5 та ишчи гуруҳи тузилиб,  ишчи гуруҳлар томонидан тизимли  ишлар  амалга оширилиши йўлга қўйилиб, зарурий чора-тадбирлар белгиланди.

“Аёллар дафтари”ни шакллантириш  олиб борилган хатловлар натижасида  туманда  30-60 ёшгача 43 минг 99 нафар, 61 ёшдан юқори8 минг 466 нафар хотин-қизлар 58 минг 345 нафар оилалар ҳамда 40 минг 56 та хонадонларда истиқомат қилиши аниқланди.

Жами  45 минг 203 нафар аёллар билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат ўтказилган аёлларнинг 17 минг 533 нафари уй бекаси, 5 минг 827 нафари норасмий секторларда ишлаши, 17 минг 143 нафари нафақада, 1075 нафари вақтинча ишсиз. Шундан 866 нафари 6 ойдан, 170 нафари 1 йилдан, 78 нафари 2 йилдан ортиқ давр мобайнида вақтинча ишсизларни ташкил  этди.

Сўровномага кўра, ўрганиш кунида 1075 нафар аёлларнинг банд эмаслиги аниқланиб, 869 нафари ишлаш ниятини билдирган.

Шунингдек, хатлов ўтказиш давомида 4818 нафар хотин-қизлар мехнат мигрантлари эканлиги аниқланди.

“Аёллар дафтари”га 1162 нафар хотин-қизлар киритилиб,  ушбу аёлларнинг  муаммоларини хал этиш ҳамда уларни бандлигини  таъминлаш бўйича  9  та йўналишда  ишчи гуруҳлари тузилиб,  манзилли чора-тадбирлар белгиланди. Ишчи гуруҳлар томонидан  тизимли иш  ташкил этилди.

Туманида жами 178,9 км узунликдаги хўжаликлараро ирригация тармоқлари, 247 дона гидротехник иншоотлар ва 120 дона сув ўлчаш иншоотлари мавжуд бўлиб, 20566 га экин майдонини сув билан таъминлашга хизмат кўрсатади.

2020 йилда хўжаликлараро суғориш тармоқларини механизм билан тозалаш жами йиллик режаси 36 км бўлиб, амалда 36,8 км механизм билан тозалаш ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда хўжаликлараро каналларда 1 дона экскаватор ёрдамида механизм билан тозалаш ишлари олиб борилмоқда Гидротехник иншоотлар (ГТС) жами йиллик режаси 40 дона бўлиб, амалда 40 дона таъмирланди. Сув ўлчаш иншоотлари (гидропост) жами йиллик режаси 23 дона бўлиб, амалда 23 дона таъмирланди.

       Ички суғориш тармоқлари бўйича туманда жами 720,9 км ички суғориш тармоқлари, 593 дона гидротехник иншоотлар ва 149 дона сув ўлчаш иншоотлари мавжуд. 2020 йилда ички суғориш тармоқлар механизм билан тозалаш ишлари жами йиллик режаси 215,8 км бўлиб, амалда 216,7 км бажарилди. Қўл кучи билан тозалаш жами йиллик режаси 107,4 км бўлиб, амалда 110,5 км тозаланди. Ички суғориш тармоқлари гидротехник иншоотларини таъмирлаш жами йиллик режаси 47 дона бўлиб амалда 47 дона таъмирланган. Ички суғориш тармоқлари гидропостларни таъмирлаш жами йиллик режаси 48 дона бўлиб амалда 48 дона гидропост таъмирланди. Ички суғориш тармоқларида фермер хўжаликларини сув олиш қулоқларини жихозлаш ва таъмирлаш жами йиллик режаси 98 дона бўлиб амалда 98 дона сув олиш қулоқлари жихозланди.

 

       Хўжаликлараро суғориш тармоқларини 2020-2021 йилларда куз-қишки тадбир бўйича  туманда хўжаликлараро суғориш тармоқларини механизм билан тозалаш жами куз-қишги режаси 28,6 км амалда 11,5 км механизм билан тозалаш ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда хўжаликлараро каналларда 1 дона экскаватор ёрдамида механизм билан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Гидротехник иншоотлар (ГТС) жами кузги-қишки режаси 44 дона бўлиб, хозирги кунда режаси 16 дона бўлиб амалда 17 дона таъмирланди. Сув ўлчаш иншоотлари (гидропост) жами кузги-қишки режаси 25 дона бўлиб, хозирги кунда режаси10 дона, амалда 11 дона таъмирланди.

  

        Ички суғориш тармоқлари бўйича туманда ички суғориш тармоқлар механизм билан тозалаш ишлари жами кузги-қишки режаси 51,8 км бўлиб, амалда 26,6 м бажарилди. Қўл кучи билан тозалаш жами кузги-қишки режаси 154,8 км бўлиб, амалда 60,2 км тозаланди. Ички суғориш тармоклари гидротехник иншоотларини таъмирлаш жами кузги-қишки режаси 41 дона бўлиб амалда 19 дона таъмирланган. Ички суғориш тармоқлари гидропостларни таъмирлаш жами кузги-қишки режаси
45 дона бўлиб амалда 22 дона гидропост таъмирланди. Ички суғориш тармоқларида фермер хўжаликларини сув олиш қулоқларини жихозлаш ва таъмирлашжами кузги-қишки режаси 41 дона бўлиб амалда 21 дона сув олиш қулоқлари жихозланди.

 

       Сувни тежовчи технологияларини жорий қилиш бўйича туманда 2020-йилда “Янгикишлок” массивидаги “Асранов Элмурод умиди” фермер хўжалиги, “Охунбобоев” массивидаги “Фахридин замин инвест” фермер хўжаликларининг 42 гектар пахта майдонига томчилатиб суғориш техналогияси  жорий килиш ишлари якунига етказилди. Бундан ташқари  2021-йилда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича туманда 3300 гектар пахта майдонига томчилатиб суғориш технологияларини қўллаш рўйхати шакллантирилган.

Кўчма эгилувчан суғориш қувури технологияларини жорий қилиш туманда кўчма эгилувчан қувури технологияларини жорий этиш бўйича режа 20 дона (комплект)ни ташкил этади. Шундан 20 та фермер хўжаликлари билан “Жиззахпластмасса” ОАЖ ўртасида шартномалар расмийлаштирилган.

 

 Мелиорация ишлари бўйича туманда жами 561,65 км узунликдаги коллектор-дренаж тармоқлари, 193 дона кузатув назорат қудуқлари, 12 дона сув ўлчаш иншоотлари мавжуд бўлиб, 14308 га экин майдонларининг захини қочиришга хизмат кўрсатади.2019-2020 йиллар учун «ТЎРТКУЛ» хўжаликлараро коллекторини тизимли таъмирлаш ва тиклаш лойихаси режалаштирилган бўлиб, умумий узунлиги 119.4 км, 358.9 минг м3 ҳажмда тупрок ишларини бажариш, 10 дона кувурли ўтиш жойларини пасайтириш, 10 дона кузатув-назорат кудукларини таъмирлаш, 1 дона сув ўлчаш иншоотини таъмирлаш ва тиклаш ишларини ташкил қилади.  ТУРТКУЛ” хўжаликлараро коллекторини тизимли таъмирлаш ва тиклаш лойихаси йилдан — йилга ўтувчи лойиха бўлиб, 2020 йилнинг 1 июн холатига кўра пудратчи ташкилот «Андижон давлат сув махсус таъмир» МЧЖ томонидан тўлик ва сифатли якунланди. 2020 йилда жами бўлиб, 73.8 км узунликдаги зах кочириш тармоклари лойихавий параметрлар асосида тозаланди ва таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилди. Бажарилган ишлар натижасида 1471 га экин майдонларининг мелиоратив холати яхшиланди.

2021-йилга келиб туманда «ПОЙТУҒ» хўжаликлараро зовурини тизимли таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилади. Бу лойиханинг умумий узунлиги 103.0 км бўлиб, 380.0 минг м3 ҳажмда тупрок ишлари амалга оширилади. Ер ости зах сувлари якин жойлашган Янгикишлок, Ш.Юсупов, Ш.Юлдузи, Мойгир, Охунбобоев, Урганжи, Тиллабоев ва Чўнбогиш массивларидаги зах кочириш тармокларини эксковатор механизмлари ёрдамида тозалаш амалга оширилади.

 

Насос агрегатлари бўйича туманда жами 4 та насос стансиялари мавжуд бўлиб, шундан жами 4 та насос агригатлари жорий таъмирга қўйилган. 2020 йил ёзги суғориш мавсумида суғориладиган ерларни сув билан ишончли таъминлаш хамда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида 4 дона агригат тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Тумандаги экин майдонларини сув таъминотини яхшилаш мақсадида янги насос станциясини қуриш учун 2018 йил 18-20-сентябр кунлари тендер комиссияси ўтказилган. Жорий йилнинг сентябр ойида насос станцияси орқали МК-1 каналига  0,6 м3/сек ҳажмда сув чиқариш таъминланиб, ушбу каналга боғланган жами 1093 га экин майдонларининг сув таъминоти яхшиланди.

 

       Фермер хўжалиқлари хисобидаги насос агрегатлари бўйича туманда жами фермер хўжалиқлари хисобидаги ички насос агрегатлари жами 39 дона бўлиб, шундан жами 4 та насос агригатлари жорий таъмирга қўйилган.

2020-йил ёзги суғориш мавсумида сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш, суғориладиган ерларни сув билан ишончли таъминлаш хамда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида 4 дона агрегат тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

 

          Мелиоратив ва суғориш тик қудуқлари бўйича туманда жами 58 дона  мелиоратив 1 дона суғориш қудуқлар мавжуд бўлиб 2020 йилда ер ости сизот сувлари жойлашиш чуқурлигига қараб ишлатиш ва сув танқислигини олдини олиш иш Режими бўйича мунтазам меёрида ишлатилди. Электр энергия лимит 2311.530 минг квт.соат ажратилган бўлиб шундан 2100.690 минг квт.соат ишлатилиб 20 млн.м3 ер ости сизот сувларини чиқариб ерларни мелиоратив холати яхшиланди. Сув танқислигини олдини олиш мақсадида 4 дона суғориш қудуқларини таъмирлаб ишга туширилди.

 

       Мелиоратив ва суғориш тик қудуқларини кузги-қишки тадбирлар бўйича тумандаги жами 7 дона массивларда жойлашган қудуқлардан 5 дона таъмирлашга қўйилган бўлиб, шундан амалда 3 дона қудуқлар таъмирланди. 2021 йилни киш мавсумида 2 дона қудуқлар таъмирланади.

 

Туман марказини оқава сув (канализация)  билан 63 та МФЙдаги27 минг 200 та хонадонга 145 минг 444 нафар аҳолига 518,8 км тармоқ орқали ичимлик суви етказиб берилмоқда. 2019-2020 йилнинг бошига қадар ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 68.2% ни ташкил этган. 2020 йил давомида МФЙларнинг ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида туман худуддаги 21 та МФЙларга пудратчи ташкилот бириктириб, 7 дона сув кудуги куриш, 11 дона сув кудуғи реконструкция килиш, 170 км сув тармоғи қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилди. Дастур асосида ушбу  қурилиш-реконструкция ишлари2021 йилнинг   1-чорагида якунланиши режалаштирилган бўлиб, сув иншоотлари  фойдаланишга топширилиши ҳисобига, туман аҳолисининг  ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 21% га ортиб,  жами туман аҳолисининг  89 фоиз қисми тоза ичимлик сув билан таъминланади.

Бироқ,  туман аҳолисига узлуксиз тоза ичимлик суви етказиб беришда бир қатор муаммоларимиз ҳам мавжуд. Жумладан, туманда жами 114 та ичимлик сув қудуқлари мавжуд бўлиб, уларнинг 90 таси электр энергия билан ишлаб келмоқда, қолган 41 таси булоқ холатида бўлиб бугунги кунда 24 дона ичимлик суви қудуқлари таъмирталаб (реконструкция) ишларини амалга ошириш талаб этилмоқда. Туман ахолисини ичимлик сувига бўлган эхтиёжини 100 % га етказиш учун мавжуд 22 дона ичимлик сув кудуқларини таъмирлаш (реконструкция) қилиш, 6 дона янги ичимлик сув кудуқларини қуриш ҳамда 170 км. ичимлик суви тармоғларини тортиш ҳамда таъмирлаш ишларини олиб бориш зарур бўлади.

Туман марказини оқава сув (канализация) ҳизматини йўлга кўйиш учун 76,6 км. оқава сув (канализация) тармоқ тортиш ҳамда 10 000 м3. хажимдаги бир дона оқава сув тозалаш иншоати қурилиши керак. Мазкур қурилиш ишларига жами 115 млрд. 880 млн сўм маблағ талаб этилади. Ушбу режалаштирилган ишлар амалга оширилса марказдаги 10 та МФЙ худудида жойлашган хонадонлар, кўп каватли уйлар, ижтимоий обеъктлар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарига оқава сув (канализация) ҳизмати кўрсатилади. Юқорида, кўрсатиб ўтилган муаммолар  Республика даражасида хал этиладиган муаммолар бўлиб,  туман ҳокимлиги томонидан белгиланган тартибда   Республика Уй-жой коммунал вазирлигига  мурожаат этилган. 2021-2022 йиллар Республика инвестиция дастурлари доирасида ушбу муаммолар хал этилиши кутилмоқда.

Электр энергияси таъминоти бўйича Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2016 йил 23 ноябр кунги ПҚ-2661-сонли қарорига асосан туманда 95,5 км (100%) электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди, 39 дона(100%) трансформатор пунктлари тўлиқ мукаммал таъмирланди. Шунингдек, Избоскан туманида жорий таъмирлаш режалаштирилган 145 дона(100% )трансформатор пунктлари ҳамда 204,8 км (100%) км электр тармоқлари тўлиқ жорий таъмирланди. Натижада, 19 минг 520 дан ортиқ аҳоли хонадонларини электр энергияси таъминоти мустахкамлиги оширилди. Ҳозирги кунда 10/0,4 кВ кучланишли 23 км электр узатиш тармокларида реконструкция ишлари олиб борилмокда. Натижада, 18 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари электр энергияси таъминоти мустахкамлиги оширилади.

Туман бўйича 46 минг 427 та хонадонлар табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланиб, шундан 40 минг 4 та хонадон суюлтирилган газ билан колган 6 минг 423 та хонадон табиий газ билан таъминланган. 2020 йилда табиий газ истеъмолчиларга жами бўлиб 41 млн.куб метр (шундан аҳолига 13 млн. куб метр, улгуржи истеъмолчиларга 6 млн. куб метр ва АГТҚШларга  22  млн. куб метр) табиий газ ҳажмлари ажратилган. Шундан, бугунги кунгача жами даврий режа 40 млн. куб метр бўлиб, амалда 39,6 млн. куб метр (99%)  етказиб берилди. Шинам МФЙ худудига 3 км янги газ тармоғи тортилиб 40 та хонадон табиий газ билан таъминланди.

2020 йилда истемолчиларга жами 6101.52 тонна суюлтирилган газ ҳажмлари ажратилган. Бугунги кунга холатига 4402.54 тонна (72%) етказиб берилди. Туман бўйича 40004 та хонадон  суюлтирилган газ билан таъминланган бўлиб, ҳозирда ажратилган лимитдан (1 та хонадонга бир ойлик лимит 10.3 кг га тўғри келади) келиб чиқиб, 1 та хонадонга ўртача 40-45 кунда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. 2020 йилда “Худудгаз Андижон” ГТФ “Избоскантумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан аҳоли хонадонларига жами бўлиб 597 дона маиший газ балонлари шартнома асосида тарқатилди

 

2020 йил тумандаги умумфойдаланувдаги йўлларни таъмирлаш ва сақлаш учун 5 млрд 273 млн 194 минг сўм маблағ ажратилган бўлиб;  Шундан, Республика аҳамиятидаги йўлларга 3 млрд 217 млн 520 минг сўм, маҳаллий аҳамиятдаги йўлларга 2 млрд 55 млн 674 минг сўмни ташкил этади. Шу кунга кадар 125 км йўлларда жорий таъмирланиб, 5 мрлд 99 млн 977 минг сўм маблағ ўзлаштирилди. 2020 йил ички хўжалик йўлларида умумий  10.4 км масофада 1 млрд 140 млн 140 минг сўмлик ишлар бажарилди шундан: Асфальтлаш  ишларига  4.1  км масофага  614 млн 286 минг сўм, шағаллаш ишлари  6.3 км масофага 525 млн 854 минг сўм. маблағ сарфланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил сентябрдаги         № 2611-сонли карорига асосан “Жахон тараққиёти банки” нинг 45 млрд маблағлари ҳисобидан 4К-84 “Пойтуғ-Лўғумбек-Янгикишлок” йўлини 11 км кисми, 4К-85 “Элатан-Янгизамон маданият йўлига чиқиш” автомобил йўлининг 8 км қисми таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

Избоскан туманида 110 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритиб келмоқда.  Шундан  48 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 1 та хусусий,  8 та Давлат хусусий-шерикчилик  асосида ва 61 та оилавий нодавлат мактабгача таълим  муассасаларини ташкил этади.  2020 йил декабрь ҳолатига туман мактабгача таълим ёшидаги 3-7 ёшли болалар сони  20 минг 804 нафарни ташкил этади. Ўтган 2019 йил якунига кўра 3-7 ёшли болалар сони 20.073 нафарни ташкил этган бўлиб, тарбияланувчиларни қамров кўрсаткичи 10.857  нафар   (53,9 %) ни ташкил этган.  2020 йил давомида 2 та  (33-,48-ДМТТ) Давлат инвестиция дастури асосида, 1 та (38-ДМТТ) Инқирозга карши курашиш Давлат дастури асосида қайта қурилиши, давлат мактабгача таълим ташкилотлари бўлмаган 12 та  худудларда  32та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш, шунингдек  махаллий бюджет  маблағлари ҳисобидан янгидан қурилган 1-ДМТТ,  7 та (17-,21-,22-,25-,27-,41-,42-,45-ДМТТ) ДМТТ таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги ва бино кувватини оширилганлиги  хисобига  2020 йил якунига келиб мактабгача таълим ташкилотларига  қамраб олинган болалар сони 12.752 нафарини ташкил этиб,  қамров кўрсаткичи 61.2 %  етди. Бунинг ҳисобига 120 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Муҳтарам  Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан хусусий секторга бўлган эътиборни кучайтирилиши ва бу борада 2018 йил5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли  “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича руҳсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари қабул қилиниши ва ижрога қаратилиши  замирида тумандаги 3528 нафар мактабгача таълимга қамраб олинмаган болаларни  сифатли таълим берувчи, барча қулай шароитларига эга бўлган  нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз бағрига олди. Бу эса мактабгача таълимга қамраб олинган болаларни  61.2 % дан 17%  нодавлат мактабгача таълимда ташкилотларида таълим – тарбия олишига  эришилди.

Эътиборингизни бир асосий кўрсаткичга қаратмоқчиман. 2017 йил мактабгача таълим тизими халқ таълимидан ажраб чиққан вақтда ҳар 100 боладан 23 нафари мактабгача таълимга қамраб олинган бўлса,2020 йилга келиб хар 100 нафар боладан 62 нафари мактабгача таълимга қамраб олинишига эришилди. 2021 йилда тумандаги мавжуд 6-7 ёшли мактабгача таълим ёшидаги  5030 нафар болалардан мактабгача таълимга камраб олинмаган 1452 нафарини  умумтаълим мактабларига сифатли тайёрлаб бериш максадида, бир йиллик мажбурий таълимга жалб этиш, 2 та (“ Қуёшой” “Бўлажак чемпионлар”) нодавлат мактабгача  таълим ташкилотларини фойдаланишга топшириш, шунингдек 15 та оилавий нодавлат мактабгача таълим  муассасаларини ташкил этиш орқали қамров кўрсаткичларини 70 % га етказиш кўзда тутилган.  Мактабгача таълим тизимида ишловчи ходимлар ва тарбияланувчиларга қулай шароитлар яратиш мақсадида 8 та ( 7-,15-,20-,23-,26-,35-,45-,53-ДМТТ) таъмирлаш ишларини  амалга ошириш, зарурий юмшоқ ва қаттиқ  жиҳозлар билан  таъминлаш кўзда тутилган.

Избоскан  тумани  халқ таълими бўлимида 50 та умумий ўрта таълим мактаблари, 3 та ДИУМ (Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби), 1 та ДИУМИ (Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб интернати), 1 та Баркамол авлод болалар маркази, жами  54 та таълим муассаси фаолият олиб бормоқда. Умумтаълим мактабларининг 1471 та синфларида 41371 нафар 11 синф ўқувчилари таълим олиб келмоқда.          Шундан, 17358 нафар 1-4 синф 24013 нафар 5-11 синф, 2714 нафар 11-синф битирувчиларига жами 2857 нафар педагог ходимлар фаоият олиб бормоқда.

2019-2020 ўқув йили битирувчилар учун олинган шаҳодатнома ва аттесстатлардан, 2589 дона оддий, 298 дона аъло даражали шаҳодатномалар9-синф битирувчиларига ва 2805 дона оддий даражали аттестатлар, 93 дона аъло даражали (кумуш), 70 дона аъло даражали (олтин) аттестлар 11-синф битирувчиларга тарқатилди. 2020-2021 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфларига жами 4666 нафар ўқувчилар қабул қилинди. 2020 йил сенябрь ойида асосий кўрсаткичлар  бўйича ҳисоботлар умумий ўрта таълим мактабларидан қабул қилиниб, жамланди ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим этилди. 2019-2020 ўқув йилида 11-синфни 2966 нафар ўқувчилар тамомлади. Шундан 2683 нафар битирувчилар олий таълим муассасаларига ўқишга хужжат топширдилар. Бу умумий битирувчилар сонига нисбатан  90.4 % ни ташкил этади. Туман бўйича жами 415 нафар ўқувчи 14% олий таълимга қабул қилинди.

Шундан, 194 нафар (6,5%) Ўзбекистондаги миллий олий таълим муассасалрига (56 нафари грант, 138 нафари контркат асосида) 14 нафари (0.5%) Хорижий олий таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги филиалларига, 15 нафари (0,5%) касбий имтихонлар орқали Ўзбекистондаги миллий олий таълим муассасаларига, 145 нафари (11%) хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларига, 47 нафари (1,6%) Ўзбекистондаги миллий олий таълим муассасаларига қўшимча контракат тўлови орқали қабул қилинди.

2020 йил 2-5 декабрь кунлари 9-11 синф ўқувчилари хақидаги бошланғич маълумотлар халқ таълими вазирлигининг attestat.uzedu.uz сайтига киритилди.

 

2020-2021 ўқув йил ида жами педагоглар 2857 нафар (шундан эркаклар 798 нафари яъни 27,6%). Ўқитувчиларни маълумоти тўғрисида; олий 2531 нафар (87.6%), тугалланмаган олий 110 нафар (4 %), ўрта махсус маълумотли 221 нафар (7.6%).           Сифат таркиби бўйича таҳлил этганда, Олий тоифали 105 нафар (3.6%), I тоифали 375 нафар (12.9%), II тоифали 755 нафар (26%), мутахассис 1367 нафар (47%). Эхтиёжлар Мусиқа , Информатика, Техналогия, Психолог , ЧҚБТ , Иқтисод хуқуқ  фани  ўқитувчилари  тумандаги  мактабларда етишмайди     Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида 2019-2020 ўқув йилида 11-синф битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича Избоскан тумани халқ таълими бўлими жами 53 та умумтаълим  мактаби, 3 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, 2019-2020 ўқув йилида жами 2 минг 966 нафар ўқувчилар 11-синфни тамомладилар.Тумандаги 2 минг 966 нафар битирувчилар билан сўровнома асосида 53 нафар таълим муассаса директорлари хамда уларнинг 133 нафар синф раҳбарлари битирувчиларнинг хонадонига ташриф буюриб суҳбат ўтказилди. Бугунги кунга қадар 2 минг 929 нафар битирувчиларнинг бандлиги таъминланди.Буйруқ асосида корхона ва ташкилотларга ишга кирганлар 353 нафар.     Шундан; 52 нафари давлат ташкилотларига, 42 нафари текистил корхоналарига, 98 нафари МЧЖларга, 51 нафари фермер хўжаликларига,74 нафари ЯТТларга, 9 нафари ота-онаси ташаббуси билан, 6 нафари ҳунармандчилик уюшмасига, 3 нафари касаначикларига, 18 нафари қурилиш сохасига.

  1. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирганлар 353 нафарига, 5 млрд сўм кредит маблағлари ажратилиб берилди Шундан; 135 нафари тикувчилик, 20 нафари дурадгорлик, 6 нафари автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, 54 нафари иссиқхона, 8 нафари қассобчилик, 6 нафари компютер хизмати, 2 нафари қуёнчилик, 17 нафари қурилиш сохаси, 24 нафари новвойчилик 17нафари пазандачилик, 4 нафари паррандачилик, 25 нафари ҳунармандчилик, 14 нафари сартарошлик 21 нафари асаларичилик сохасига.
  2. Солиқ идорасидан ўзини-ўзи банд қилиб ариза олганлар 1411 нафар.
  3. Олий таълим муассасаларига ўқишга кирганлар 415 нафар:

Шундан, 322 нафари Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига, 47 нафари табақалаштирилган тўлов контракт асосида, 46 нафари Хориж олий таълим муассасаларига ўқишга кирганлар ташкил этади.

  1. Техникумларга ўқишга кирганлар 397 нафар.
  2. Турли сабабларга кўра бандлиги таъминланмаганлар 37 нафар:

          Шундан, 21 нафари турмушга чиққан, 4 нафари ногирон, 5 нафари ота-онаси билан чет давлатига чиқиб кетган, 7 нафари Ота-онаси ташаббуси билан репетиторлик курсларида тайёрланмоқда. Камчиликларни бартараф этиш учун «Адолат қутиси» барча умумтаълим муассасаларида ташкил этилди.

Бундан ташқари, хар бир МФЙ худудида яшовчи хотин-қизларни ишга жойлаштириш, уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида умумтаълим муассасаларида «Хотин-қизлар маслаҳат марказлари» ташкил этилиб, махсус хоналар ажратилиб, жихозланди.

Избоскан туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 415 ўринли Марказий шифохона, кўп тармоқли марказий поликлиника ва унинг 4 та бўлимлари, 5 та қишлоқ оилавий поликлиника(ҚОП)лар ҳамда 9 та қишлоқ врачлик пунктлари,  шунингдек, тез тиббий ёрдам бўлими ва унинг жойлардаги 12 та шахобчаларида жами 377 нафар шифокорлар, 1067 нафар  ўрта тиббиёт ва 491 нафар кичик тиббий ходимлари хизмат кўрсатиб келмоқда. Туман ахолисига Тез тиббий ёрдами хизмати кўрсатиш мақсадида 17 та тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳамда 1 та реанимобил фаолият олиб бормоқда.

Жорий 2020 йил бутун дунёда коронавирус инфекцияси пандемияси кузатилганига қарамай бирлашма тасарруфидаги муассасаларда, Наврўзобод МФЙ да жойлашган Наврўзобод ҚВП биносини қайта қуриш ишлари, шошилинч тиббий ёрдам бўлими, Болалар бўлими ва кўп тармоқли марказий поликлиника бинолари жорий таъмирлаш ишлари хамда вилоятимиз ҳокими Ш.Қ.Абдурахмоновнинг ташаббуслари билан собиқ Араб қишлоқ ҚВП биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Мазкур ишлар учун вилоят ва туман маҳаллий бюджет ҳисобидан 3.8 млрд сўм маблағ сарфланди.

Тиббиёт муассасаларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказилишини таъминлаш мақсадида кўрсатган алохида эътиборига биноан чўян печларда иситилиши кўзда тутилган 27-Туячи ҚОП ҳамда Яккатут ҚВП КТМП Пойтуғ бўлими Жонобод филиали, Қўғай ҚВП бинолари истиш тизими ва иситиш қозонлари, янги иситиш тизимларига алмаштирилди, Усмонжон Мансуров ҚВП биноси табиий газ тармоғига уланди.

Хусусий тиббиёт муассасаларини ташкил этиш, мавжуд хусусий тиббиёт муассалари фаолиятини кенгайтириш мақсадида, 2017 йилда мақбуллаштирилиши натижасида фаолияти тугатилган собиқ Яшик ва Бешмирза ҚВПлари тадбиркорларга инвестиция киритиш шарти билан “НОЛЬ” харид қийматида берилди. Хозирда тадбиркорлар томонидан ушбу собиқ Бешмирза ҚВП биносида “МЕГАМЕД МГ” МЧЖ, собиқ Яшик ҚВП биносида “ХУМОЮНБЕКМИРЗА” МЧЖлари, шунингдек  тумандаги 27 та хусусий тиббиёт муассасасалари хозирда туманимиз хамда қўшни туманлар ахолисига  сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Аҳолини имтиёзли катламига кўрсатилган тиббий-ижтимоий хизмати орқали 2020 йил мобайнида  ногиронларга туман ҳокимлиги томонидан 45 та ногиронлик аравачаси, 32 та эшитув мосламаси, 20 та қултиктайёқ, 20 та ҳасса,
249 нафар фуқароларга санатория-курортига йўлланма
берилди. 568 нафар ногиронларга Вилоят муассасаларидан АДТИ клиникаси ва Вилоят кўп тармокли тиббиёт марказига ётиб даволаниши учун имтиёзли ордерлар берилди. Будан ташқари махаллий бюджетнинг ортирилган маблағлари хисобига вилоятимизда ва республикамизда амалга ошириб бўлмайдиган мураккаб жаррохлик амалиётларини ўтказиш мақсадида бир нечта фуқароларга 70 млн сўмдан зиёд маблағлар тақдим этилди.

Коронавирус пандемияси шароитида туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида 2020 йил 15 март кунидан буён аниқланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун бирлашма тасарруфидаги
19 та ҚОП, ҚВП ларида мобил бригадалар фаолият олиб бормоқда, мобил бригадаларга туман ҳокимлиги томонидан 21 та автомашиналар бириктириб берилди.

2020 йил 14 декабр кунига қадар туманда 1946 нафар фуқароларда коронавирус инфекцияси аниқланиб, уларнинг 1023 нафари уй шароитида, 773 нафари эса шифохона шароитида даволашга жалб этилиб соғломлаштирилди. 2020 йил 24 сентябрдан 7 ноябрь кунига қадар бирлашманинг юқумли касалликлар бўлими негизида махсус бўлим ташкил этилиб Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга жалб этилди. Махсус бўлимда жами 437 нафар беморлар соғломлаштирилди. Беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида туман хокимлиги томонидан 145 млн сўм маблағ эвазига
5 дона СИПАП русумидаги тиббий аппарат ва 58 дона кислород концентраторлари олиб берилди.

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатишга жалб этилган тиббиёт ходимларини рағбатлантириш мақсадида жами 1.0 млрд сўм миқдоридаги маблағлар Республика инқирозга қарши кураш фонди маблағлари доирасида тўлаб берилди.

Юқоридаги бажарилган ишларни давом эттириш ва муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябр кунги 6110-сонли фармони ижросини таъминлаш ва халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизматларни яхшилаш мақсадида ҳозирда бирлашма тасарруфидаги 4 та муассаса бинолари: 27-Туячи ҚОП, КТМП Чувама бўлими, Яккатут ва У.Мансуров ҚВП бинолари қайта қуришга мухтожлиги сабабли Давлат инвестиция дастурига киритиш, шунингдек 5 та муассаса бинолари:
26-Мойгир ҚОП, КТМП Лўғумбек бўлими, Қўғай ҚВП, Янгизамон ҚВП, Гуркиров ҚВПлари мукаммал таъмирга мухтожлиги сабабли мукаммал таъмирлаш юзасидан таклифлар Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига хамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига  тақдим этилди. Хусусий тиббиётни ривожлантириш мақсадида
2021 йилда тумандаги касалланиш кўрсатгичларидан келиб чиқиб 3 та хусусий тиббиёт муассасаси иш бошлаши режалаштирилган.

 

2020 йил 11 ой давомида қонун ва қонун ости хужжатлардан келиб чиқиб, амалга оширилган ишларни, фуқаролар мурожаати бўйича амалга амалга оширилган ишларни, туман бюджет даромадлари ҳамда харажатлари қуйидагича бўлди.

-жисмоний шаҳслардан олинадиган даромад солиғи режаси 22 млрд 889 млн.сўм бўлиб, 22 млрд 271 млн.сўм режага нисбатан 97%га бажарилган;

-тадбиркорлик фаолияти билан шуғуланадигон юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатий белгиланган солиқ режаси 897 млн.сўм бўлиб, 994 млн.сўм ундирилди режага нисбатан 111%га бажарилган;

-ягона солиқ тўловидан ажратмалар режаси 4 млрд 338 млн.сўм бўлиб, 6 млрд 263 млн.сўм ундирилди режага нисбатан 144%га бажарилган;

-жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ режаси 3 млрд 417 млн.сўм бўлиб, 3 млрд 352 млн.сўм ундирилди режага нисбатан 98%га бажарилган;

-жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи режаси 5 млрд 62 млн.сўм бўлиб, 6 млрд 266 млн.сўм режага нисбатан 124%га бажарилган;

-сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ режаси 171 млн.сўм бўлиб, 108 млн.сўм ундирилди режага нисбатан 63%га бажарилган;

-бошқа солиқлардан 46 млн.сўм ундирилди;

Маҳаллий бюджет ижроси давомида харажатларни молиялаштиришнинг устувор йўналишлари борасида бюджет муассасаларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари, ижтимоий нафақалар, Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган харажатлар, шунингдек, бюджет муассасаларининг озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал тўловлари бўйича харажатлари белгиланиб, барча харажатлар тўлиқ молиялаштирилган.

Шунингдек, маҳаллий бюджетининг 2020 йил 11 ойлик аниқланган харажатлар режаси 128 млрд 877 млн.сўмни ташкил этиб, 123 млрд 504 млн.сўми молиялаштирилди, бу режага нисбатан ижро 96 фоизга бажарилган. Жумладан;

Туман халқ таълими бўлимига;

— иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари аниқланган харажатлар режаси 1 млрд 750.0 млн.  сўмни ташкил этиб,   1 млрд 620 млн. сўм миқдорида молиялаштирилди, режага нисбатанижро 93 фоизга;

— Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган муассасани сақлаб туриш учун 4-гуруҳ харажатлари аниқланган харажатлар режаси 5 млрд 101 млн.сўм бўлиб, 4 млрд 595 млн.сўм миқдорида молиялаштирилди, ижро 90 фоизга маблағларни молиялаштириш таъминланган.

Туман мактабгача таълим бўлимига;

— иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари аниқланган харажатлар режаси 597.1 млн.сўм, молиялаштирилди      515.6 млн.сўм миқдорида, режага нисбатан ижро 87 фоизга;

— Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган муассасани сақлаб туриш учун 4-гуруҳ харажатлари аниқланган харажатлар режаси 4 млрд 705 млн.сўм бўлиб,     4 млрд 520 млн.сўм миқдорида молиялаштирилди, ижро 96 фоизга маблағларни молиялаштириш таъминланган.

Шунингдек, Республика бюджет маблағлари ҳисобидан нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ажратилган 1 млрд 774 млн.сўмдан, хаммаси 100 фоиз молиялаштирилди;

Туман тиббиёт бирлашмаси;

— иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари аниқланган харажатлар режаси 41 млрд 259 млн.сўмни ташкил этиб, 40 млрд 582 млн.сўм миқдорида молиялаштирилди, режага нисбатан ижро 98.4 фоизга;

— Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган муассасани сақлаб туриш учун 4-гуруҳ харажатлари аниқланган харажатлар режаси 6 млрд 749 млн.сўм бўлиб,  6 млрд 705 млн.сўм миқдорида молиялаштирилди, ижро 99,3 фоизга маблағларни молиялаштириш таъминланган.

Туман ободонлаштириш бошқармаси;

— иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари аниқланган харажатлар режаси 2 млрд 705 млн.сўмни ташкил қилиб, 2 млрд 520 млн.сўм миқдорида молиялаштирилди, режага нисбатан ижро93.1 фоизга;

— Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган муассасани сақлаб туриш учун 4-гуруҳ харажатлари аниқланган харажатлар режаси 1 млрд 390 млн.сўм бўлиб, 1 млрд 340 млн.сўм миқдорида молиялаштирилди, ижро 96.3 фоизга маблағларни молиялаштириш таъминланган.

Маданият, спорт ва фан соҳаси муассасаларига;

— иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари аниқланган харажатлар режаси 2 млрд 767 млн.сўмни  ташкил этиб, 2 млрд 763 млн.сўм миқдорида молиялаштирилди, режага нисбатан ижро 99.8 фоизга;

— Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган муассасани сақлаб туриш учун 4-гуруҳ аниқланган харажатлар режаси 173,9 млн.сўм молиялаштирилди 156,9 млн.сўм миқдорида, ижро 90.2 фоизга;

Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича:

— иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари аниқланган харажатлар режаси 1 млрд 628 млрд.сўмни ташкил этиб, 1 млрд 616 млрд.сўм миқдорида молиялаштирилди, режага нисбатан ижро99.3 фоизга;

— Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган муассасани сақлаб туриш учун 4-гуруҳ аниқланган харажатлар режаси 763 млн.сўм молиялаштирилди 751 млн.сўм миқдорида, ижро98.4 фоизга;

Бошқарув органлари соҳаси муассасаларига;

— иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари аниқланган харажатлар режаси 7 млрд 375млн.сўмни ташкилқилиб, 7млрд 320 млн.сўм миқдорида молиялаштирилди, режага нисбатан ижро 99.3 фоизга;

— ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган муассасани сақлаб туриш учун 4-гуруҳ харажатлари аниқланган харажатлар режаси 2 млрд 483 млн.сўм бўлиб, 2 млрд 449 млн.сўм миқдорида молиялаштирилди, ижро 98.6 фоизга маблағларни молиялаштириш таъминланган.

Пандемия даврида ёрдам ва кумакка мухтож оилаларга бериладиган моддий ёрдам, 2-14 ёш бола ва моддий ёрдам пуллари аниқланган режа 33 млрд                      629 млн.сўм бўлиб, 33 млрд 320 млн.сўм миқдорида молиялаштирилди, ижро 99,1 фоизга;

Бундан ташқари, тумани маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан туман халқ таълими бўлимига қарашли 16 та умумий ўрта таълим мактабларида 3 млрд 340 млн.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, 7 та мактабда янги хожатхона қурилди, 4 та мактабда қўрғон девор қурилди, 2 та мактабга ичимлик суви тортилди, 3 та мактабга янги иситиш қозонлари ўрнатилди ҳамда 3 та мактабда пол қисми таъмирланди. Шунингдек,          16 та умумтаълим мактабларига 246 млн.сўмлик ўқув мебел жиҳозлари сотиб олинди.

Туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 8 та мактабгача таълим ташкилотларида жами 2 млрд 804 млн.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, 3 та боғчада янги хожатхона қурилди, 4 та боғчада қўрғон девор қурилди, 2 та боғчага янги иситиш қозонлари ўрнатилди ҳамда 3 та боғчада бино хоналари жорий таъмирланди. Шунингдек, 2 та боғчага 206 млн.сўмлик мебел жиҳозлари сотиб олинди.

Туман соғлиқни сақлаш соҳасига қурилиш таъмирлаш ишлари учун2 млрд 318 млн сўм маблағлар ажратилиб, шундан Тез тиббий ёрдам, кўп тармоқли марказий поликлиника, юқумли касалликлар ҳамда болалар бўлими бинолари жорий таъмирлаш таъмирланди. Шунингдек, 2 та қишлоқ врачлик пункти ва 1 та қишлоқ оилавий поликлиниканинг иситиш тизими таъмирланди. Тиббиёт бирлашмасига қарашли муассасаларга жами 365 млн.смўмлик замонавий мебел жихозлари сотиб олинди.

Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган автомобил йўллари ва 63 та МФЙларнинг ички йўлларни таъмирлаш учун 4-гуруҳ харажатлари аниқланган харажатлар режаси 709 млн.сўм бўлиб, 100 фоизга маблағларни молиялаштириш таъминланган.

Шунингдек, Избоскан тумани маҳаллий бюджетининг2020 йил 1-2- ва 3-чорак якуни билан 4 млрд. 69 млн.сўм миқдорида даромадлар режасини орттириб бажарилган. Шундан;

— ижтимоий соҳа муассасаларининг қурилиш-таъмирлаш харажатларига 3 млрд 720 млн.сўм, шундан;

— 1-мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилишга 700 млн, 5-умумтаълим мактабининг реконструкция қилишга 600 млн,48-умумтаълим мактабининг мукаммал таъмирлашга 250 млн, 39 ва44-умумтаълим мактабларига 700 млн.сўм, Чўнбоғич қишлоқ оилавий поликлиникасига 400 млн.сўм, Пойтуғ қишлоқ оилавий поликлиникасига 70 млн.сўм маблағлар ажратилган.

— тумандаги ички йўлларни таъмирлаш (шағаллаштириш) харажатларига 130 млн.сўм;

— бошқа харажатларга 219 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилган.

 

Туманда жами 236 минг 401 нафар  аҳолининг 116162 нафари яъни 49,1 %ни хотин-қизлар ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5398-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сон Қарорлари  асосида туманда маҳалла тизимини янги поғона кўтариш, хотин-қизлар мавкеини ошириш, ижтимоий ҳимояга мухтож аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида самарали ишлар ташкил этилди.  

Туманда манзилли дастур доирасида 2020-2022 йилларда 42 та маҳалла бинолари давлат-хусусий шерикчилик асосида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб. Жорий йилда бугунги кунда 23 та маҳаллада қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Шундан 3 таси фойдаланишга топширилди.

Маҳаллаларни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида йил бошидан буён жами 8 та маҳалла фуқаролар йиғинларига янги компьютер жамламалари берилди. 14 та маҳаллага яроқсиз холатга келиб қолган принтер, процессорлар ва экранлар ўрнига янги мосламалар ўрнатилиб, 63 та маҳалла тўлиқ компьютер жамланмаси билан таъминланди.

Туманда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда 166 нафарига тиббий, 781 нафарига моддий ёрдамлар кўрсатилди 36 нафар ногирон аёлларга ногиронлик аравачаси, 47 нафарига бошқа реабилитация воситалари берилди. Уй-жойга муҳтож бўлган 21 нафар ижтимоий химояга мухтож, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга уй-жой комиссияси томонидан уй-жой билан таъминлаш бўйича тавсиялар берилди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан ишлаб чиқилган Дастур доирасида ижтимоий қийин вазиятдаги хотин-қизларни уй шароитида ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашиш мақсадида 5 та тикув машинкаси, 40 та маиший техника, 7 нафарига иссиқхона қуриб берилди. Шунингдек, 9 нафари имтиёзли даволантирилди, 2 нафарига саломатлигини тиклаш учун республика сиҳатгоҳларига йўлланмалар ажратилди. 33 нафар хотин-қизларга дори-дармон, коммунал тўлов, кийим учун моддий ёрдамлар кўрсатилди.4 нафарини яшаш хонадонига уй қуриб берилди. 10 нафарини уй-жойи тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик соҳасига жалб этиш мақсадида самарали ишлар ташкил қилинди.

Хисобот даврида барча йўналишларда 7314 нафар хотин-қизларни бандлиги таъминланди. Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Республика Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғарма фонди томонидан ажратилган кредит маблағлар хисобига туманда 28 та янги кичик тикувчилик цехлари ташкил этилиб, 286 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди.

                   158 нафар хотин-қизлар “Хунармандлар” уюшмасига аъзоликка жалб қилинди. Хунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига туманда хотин-қизлар учун 316 та иш ўрни яратилиб, ҳунарманд аёллар томонидан  “Уста-шогирд” йўналишида 62 та ўқув қурслари ташкил этилиб, 357 нафар қизлар хунармандларга бириктирилди.

Туманда “Уста-шогирд” анъанасини давом эттириш мақсадида ҳамда мутахассислиги бўлмаган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсаддиа  худудимиздаги Ойбек  ва Жонобод маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида 2 та ўқув маркази ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади.

Жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойлари давомида  уйма-уй юриш тизими орқали хатлов ўтказилиб, аёлларнинг муаммолари ўрганиб чиқилди ва бунга асосан ишсиз, лекин ишлаш истагида бўлган
869 нафар хотин-қизлар аниқланди ва “Аёллар дафтари”га киритилди. Бугунги кунда ишлаш истагида бўлган барча аёлларнинг меҳнатга лаёқатлилик даражаси ўрганилиб, уларни мақбул ишларга жойлаштириш чоралари кўриб чиқилмоқда.

 

 

Избоскан туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан 2020 йил
10 ойи давомида туман худудида жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш борасида олиб борилган профилактик-огоҳлантирув тадбирларини олиб борилишга қарамасдан барча йўналишлар бўйича жиноятлар            106 тадан 148 тага, яъни            39,62 фоизга ёки 42 тага, жиноят қидирув йўналишида содир этилган жиноятлар 44 тадан 73 тага, яъни 65,91 фоизга ёки  29 тага ортиб кетган.

Умумий жиноятчиликнинг турлари бўйича:

оғир ва ўта оғир жиноятлар 18 тадан 30 тага, яъни 72,2 фоизга ёки 12 тага орган,

 вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 3 тадан 3 тага, яъни барқарор,

маст ҳолда содир этилган жиноятлар 1 тадан 1 тага, яъни барқарор,

 муқаддам судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар 1 тадан 1 тага, яъни барқарор,

аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 19 тадан 12 тага, яъни 36,84 фоизга ёки 7 тага,

гуруҳлар иштирокида содир этилган жиноятлар 17 тадан 7 тага, яъни 58,8 фоизга ёки 10 тага камайган,

жамоат жойларида содир этилган жиноятлар 3 тадан 3 тага, яъни барқарор,

кўчаларда содир этилган жиноятлар 2 тадан 0 тага, яъни 100 фоизга камайган.

Жиноят турларидан:

қасддан одам ўлдириш 1 тадан 3 тага, яъни 200 фоизга ёки 2 тага,

оғир тан жарохати етказиш 1 тадан 4 тага, яъни 300 фоизга ёки3 тага,

ўғрилик 5 тадан 17 тага, яъни 240 фоизга ёки 12 тага,

жабрланувчилар тан жарохати олган ЙТХлари 29 дан 34 тага, яъни 17-24 фоизга ёки 5 тага

— бошқа хизмат бўйича содир этилган жиноятлар 38 тадан 44 тага яъни 15,79 фоизга;

— одам савдоси жинояти 0 тадан 1 тага 100 фоизга;

— фиригарлик 6 тадан 7 тага ортиб кетишига йўл қўйилган.

— зўрлаб номусга тегиш жинояти 1 тадан 1 тага барқарор.

Тегишли хамкор ташкилотлар билан хамкорликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш борасида олиб борилган профилактик ишлар натижасида автомашина олиб қочиш, босқинчилик, товламачилик, таланчилик, безорилик жиноятлари содир этилишига йўл қўйилмади.

Содир этилган жиноятлар МФЙ кесимида тахлил қилинганда:

22 та МФЙларида умуман жиноятлар содир этилмади;

41 та МФЙларда жиноят содир этилди

16 та МФЙларда барқарор бўлишига эришилди;

25 та МФЙларда жиноятлар ортиб кетишига йўл қўйилди.

 

Изох:ҚОТИЛЛИК (3 тадан 2 тага, яъни 200 фоизга ёки 2 тага ортган)

1. 2020 йил 16 январ куни соат 19-20 лар чамасида, Избоскан тумани Иттифок МФЙ, Кум-куча кўчаси 58-уйда яшовчи фукаро, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, оилали 2 нафар фарзанди бор, мавсумий ишчи, 1981 й.т Хайдаров Шухратбек Мамадалиевични бир уйда яшовчи укаси миллати ўзбек, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, оилали 1 нафар фарзанди бор, мавсумий ишчи, 1984 й.т Хайдаров Шерзод Мамадалиевич маст холатда хужалик пичоги билан кўкрак қафасига бир маротаба уриб огир тан-жарохати етказган, марказий шифохона жаррохлик булимига ёткизилиб курсатилган тиббий ёрдамга карамасдан вафот этган. холат  юзасидан 16.01.2020 йил Ўз.Рес.ЖКнинг 97-м 1-қ  билан 032142-2020-01-сонли ЖИ қўзғатилди. (Иттифок МФЙ)

3-сектор

2. 2017 йил 26 февраль куни, Избоскан тумани Элатан МФЙ Қадрлаш кўчаси
6-уйда яшаган миллати ўзбек, ўрта, муқаддам судланмаган, оилали 4 нафар фарзанди бор, нафақахор, 30.01.1957 й.т Ибайдуллаев Исмаилжон  шу куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чикиб кетиб кайтиб келмаганлик холати юзасидан Андижон вилояти Прокуратураси томонидан. 03.01.2020й Ўз.Рес.ЖКнинг 97-м 1-қ  билан 032142-2020-03-сонли ЖИ қўзғатилди

4-сектор

3. 2020 йил 21 октябр куни соат 19-30 ларда, Избоскан тумани Иттифоқ МФЙ худудида жойлашган “Толибжон Қўчкаров” ф/х дан ўтган темир йул ёкасида, Избоскан туман Жанобод МФЙ Мевазор кучаси 18-уйда яшаган уйланмаган, 31.08.1995 й.т Юлдашев Мансур Каримжон ўгли, ўткир тигли жисм билан чап бикин сохасига икки маротаба орка чап елка кисмига икки маротаба огир тан жароохати етказган холатда топилиб туман тиз тиббий ёрдам бўлимига ёткизилиб шифокорларнинг курсатилган ёрдамига карамасдан ёткизилиб курсатилган тиббий ёрдамга карамасдан вафот этган.16.01.2020 йил Ўз.Рес.ЖКнинг 97-м 1-қ  билан 032142-2020-01-сонли ЖИ қўзғатилди. (Иттифок МФЙ)

 

Избоскан туманида жами 4 та маданият маркази мавжуд бўлиб туман ахолисига маданий хизмат кўрсатиб келади, маданий хизмат кўрсатиш билан бирга ташкил этилган санъанг бир неча йўналишларда ташкил этилган бадиий хаваскорлик тўгаракларига жалб этилган 104 нафар ёшларга санъат сирлари ўргатиб келади.

Туман маданият маркази қошида “Олтин соз” ашула ва рақс ансамбли ташкил этилган, ансамблда 40 нафар иштрокчилар бор. Марказий маданият  маркази қошида “Қалдирғоч” болалар фольклор этнографик  ансамбли, Намуна маданият маркази қошида “Гулноз” ашула ва рақс ансамбли, Шерматобод маданият марказида “Нилуфар” ушал ва рақс ансамбли ҳамда Избоскан маданият маркази қошида “Шукрона” фольклор ансамбли ташкил этилган. Марказий маданият маркази қошида 3 та ижодий жамоа “Бойчечак” болалар, “Парвоз” ўсмирлар жамоаси, “Ифтихор” ёшлар  жамоаси ташкил  этилган бўлиб, жамоаларга 43 нафар ёшлар жалб этилган.

Шунингдек, 2020-йил 20-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббусини амалга ошириш доирасида ўтказилган “Келажак” фольклор фестивалининг вилоят босқичи 3-сон Болалар мусиқа ва саньат мактабида бўлиб ўтди. Фестивалда Избоскан туманидан “Қалдирғоч” болалар фольклор жамоаси тайёрланган дастури билан иштирок этди. Дастур давомида намойиш этилган миллий урф одатларимиз акс этган қўшиқ ва рақсларини ижро этиб, рағбатлантирувчи ўринга сазовор бўлди.

Избоскан туман маданият бўлими томонидан 2020 йилда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида “Андижон полъкаси”, кўрик танлови ўтказилди. Жорий йилнинг март ойига қадар, “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича 5 та ташаббус” доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилди ва тарғибот тадбирлари натижасига кўра 12 та умумий ўрта таълим мактабларида турли йўналишлар бўйича ижодий тўгараклар ташкил этилди ва тўгаракларга 79 нафар истеъдодли ёшлар жалб этилди.

ИЗБОСКАН ТУМАНИДА ТУРИЗМ СОХАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР:

Избоскан туманида 32 та моддий  маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар Элатан  Шахристони, Элатан МФЙ да жойлашган бўлиб, эрамиздан аввалги 5 асрда вужудга келган.

Мандактепа (Чўнгбоғиш тепа) зиёратгохи, Бирлашган МФЙ да жойлашган, эрамиздан аввалги 3-4 асрда вужудга келган.

Навжур шахарчаси, Навжур МФЙ да жойлашган. Сумаланган ота тепалиги Бўстон МФЙ да жойлашган.

Оқмозорота зиёратгохи Тараққиёт МФЙ да жойлашган.

Хўжақамбарота зиёратгохи, А.Жомий МФЙ да жойлашган.

Ойжамол  зиёратгохи, Бархаёт МФЙ да жойлашган.

Иламиш ота зиёратгохи, бархаёт МФЙ да жойлашган.

Яккатут азизлари зиёратгохи, Янгиавлод МФЙ да жойлашган.

Хозирги кунда ушбу моддий маданий мерос объектларининг хар бирига назорат қилиш учун жамоатчи инспекторлар бириктирилган ва 20 тасига мухофаза белгилари ўрнатилган.

Ҳозирги кунда туманда жами 257 та спорт иншоотлари мавжуд бўлиб, шундан 63 таси ёпиқ спорт залларини ташкил қилади.

Жумладан, 4 та стадион, 63 та спорт зал, 4 та сузиш хавзалари 191 спорт майдонлари (28 та баскетбол, 39 та волейбол, 9 та гандбол, 6 та теннис кортлари, 47 та футбол майдонлари, 19 та мини майдонлари, (12 та суний қопламали), 1 та тирлар, бошқа спорт турлари 42 тани) мавжуд.

Мазкур иншоотларда 24 минг 985 нафар (шундан 9 минг754 нафари хотин-қизлар) жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиб келмоқда (спорт билан қамраб олиш даражаси 11,5%).

Туманда 1 та Болалар-ўсмирлар спорт мактабида жами 55 нафар тренерлар (шундан 11 нафари аёллар) 18 та спорт тури бўйича2450 нафар спортчи ёшларни шуғуллантириб келмоқда.

Мавжуд спорт иншоотларни жисмоний тарбия дарсларидан бўш вақтларда спорт мактаблари ҳамда бошқа спорт ташкилотларига фойдаланиш учун бериш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳозирда мактаб спорт залларининг 21 тасида болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг 28 нафар тренерлари томонидан спорт тўгараклари ўтказилиб келинмоқда.

Бундан ташқари, аҳолини спортга кенг жалб этиш мақсадида, таълим муассасаларидаги спорт иншоотларидан 16-00 дан 23-00 га қадар фойдаланиш тизими йўлга қўйилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099 сонли Фармонига асосан 2021-2025 йилларда дастур асосида 5 та пиёдалар ва велосипед йўлаги қуриш ишларини бажариш режалаштирилди.

Бундан ташқари, 63 та маҳалла ҳудудларида бадминтон, стритбол, “Ворк-аут” (кўча фитнеси) майдончалари ташкил этилиши хам режалаштирилди.

Андижон вилоятида аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммавийлигини ошириш мақсадида ноябрь ойи вилоятда “Спорт ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан, тумандаги уюшмаган ахоли  ўртасида футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, стол теннис, арқон тортиш спорт турлари бўйича туман ҳокими кубоги мусобақалари ўтказилди. Ғолиб бўлган жамоалар вилоят босқичига саралаб олинди.

Якуний қисм!

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида

Тумандаги кичик саноат зонасида амалга ошириладиган лойиҳаларни ишга тушириш орқали 2021 йилда ушбу  ҳудуддан  умумий  қиймати 150,1 млрд  сўмлик 75 та янги саноат лойиҳаларини  ишга тушириш орқали 3 минг 100 та янги иш ўринлари яратиш;

Шунингдек, келгуси йил учун Инвестиция дастури асосида умумий қиймати 420,6 млрд сўмлик янги лойиҳалар амалга оширилши натижасида 400 минга яқин янги иш ўринлари ташкил этилиши бўйича ҳам бир қатор ишлар ташкил белгилаб олинган.

Иқтисодиётни юқори суръатлар билан ривожлантириш учун фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттирамиз. Келгуси йилларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга асосланиб 51,0 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилади.

Шунингдек туманимизга хорижий инвесторларни жалб қилиш орқали 11,0 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилишин ўз олдимизга мақсад қилиб олдик.

2021 йилда туманда ҳунармандлар сонини 500 тага етказишни  режалаштирганмиз. Бунинг  учун  “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан                            150 нафар ҳунармандларнинг лойиҳаларига 4,5 млрд сўм кредит маблағлари ажратиш ҳисобига  320 та  янги  иш ўринлари яратилиши  белгиланган.

Шунингдек келгуси йилда олти юздан зиёд янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш.

Аҳолини ўзини ўзи банд қилиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали уларнинг реал даромадини ошириш мақсадида “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида махаллаларни ихтисослашуви натижасида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш орқали тўрт юз нафар ишсизни иш билан таъминлаш;

Туман худудидаги хўжаликлараро  коллектор тармоқлари (зовур)лар узунлиги 284.6 кмни ташкил этади. Ушбу зовурлардан рационал фойдаланиш мақсадида олти юз нафар фуқароларга балиқ боқиш учун ажратиб беришни кўзда тутилган. Бунинг натижасида олти юз нафардан зиёд аҳолини ўзини ўзи банд қилишга эришилади.

Юқоридаги режаларни амалга ошириш ҳисобига 6  мингдан зиёд янги иш ўринлари яратиш ва бюджет даромадларини жорий йилга нисбатан 125 фоизга ортишига эришиш.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида

2021 йилда пахта тўқимачилик кластерига ғалла майдонлари билан қолган  43 нафар фермер хўжаликларининг 938,1 гектар майдонлари ҳамда 2020 йилда пахта режасини бажармаган 20 нафар фермер хўжаликларининг 885.3 гектар майдонлари жами 3 минг 639 гектар майдон бириктириб берилиши режалаштирилган.

Ғаллачилик бўйича:

Туманда 2021 йил ғалла ҳосилини етиштириш учун 1 та ғаллачилик кластерини ташкил этиш ;

«Golden mill and Halal FooD» МЧЖ ғаллачилик кластерга 81 нафар фермер хўжаликларининг 2 минг 21  гектар ғалла  майдонларини бириктирилиши режалаштирилди.

Ушбу кластер томонидан ўз маблағи ҳисобидан ун ишлаб чиқариш тегирмони яъни йиллик куввати 20 минг тоннани ташкил этадиган лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Бундан ташқари йиллик қуввати 3 минг тонналик озуқа ем ишлаб чиқариш цехи ва 100 бош наслли корамол олиб келиш лойиҳалари ишлаб чиқилган.

 

Сувни тежовчи технологияларини жорий қилиш бўйича:

 

Бундан ташқари  2021-йилда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича туманда 3300 гектар пахта майдонига томчилатиб суғориш технологияларини қўллаш рўйхати шакллантирилган.

 

Мактабгача таълим соҳасида

2021 йилда тумандаги мавжуд 6-7 ёшли мактабгача таълим ёшидаги  5030 нафар болалардан мактабгача таълимга камраб олинмаган 1452 нафарини  умумтаълим мактабларига сифатли тайёрлаб бериш максадида, бир йиллик мажбурий таълимга жалб этиш, 2 та (“ Қуёшой” “Бўлажак чемпионлар”) нодавлат мактабгача  таълим ташкилотларини фойдаланишга топшириш, шунингдек 15 та оилавий нодавлат мактабгача таълим  муассасаларини ташкил этиш орқали қамров кўрсаткичларини 70 % га етказиш кўзда тутилган.  Мактабгача таълим тизимида ишловчи ходимлар ва тарбияланувчиларга қулай шароитлар яратиш мақсадида 8 та ( 7-,15-,20-,23-,26-,35-,45-,53-ДМТТ) таъмирлаш ишларини  амалга ошириш, зарурий юмшоқ ва қаттиқ  жиҳозлар билан  таъминлаш кўзда тутилган.

ҚУРИЛИШ ВА КОММУНАЛ СОҲАДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР

2021 йилда ижтимоий соҳа объектлари реконструксия қилиш мақсадида 3 та мактабга таълим ташкилоти, 4 та соғлиқни сақлаш бўлимлари (КВП хамда КОП) бинолари, 3 та умумий ўрта таълим мактабларини таъмирлаш учун таклифий лойиҳалар берилган.

Бундан ташқари туман аҳолисини уй-жойга бўлган эхтиёжидан келиб чиқиб туманда тадбиркорлар томонидан 10 дона 5 қаватли 300 та хонадонлар  қурилиши режалаштирилган бўлиб шу уйлар қурилиши натижасида тумандаги  300 та уй-жойга мухтож оилалар уй билан таъминланади.

Худудгаз таъминот Избоскан туман бўлими томонидан 2021 йилда аҳолини маиший газ балон билан таъминлаш мақсадида 387 дона маиший газ балон етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Ичимлик суви таъминотини  яхшилаш мақсадида 2021 йилда тумандаги 12 та МФЙ худудига 60 км сув тармоғини тортиш ҳамда 7 та янги сув қудиғи қурилиши 4 дона қудуғуни реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган.

Туманда электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида 2021 йилда 23 та МФЙ худудига 34.7 км янги тармоқ қуриш, 8 та МФЙ худудига  11.3 км тармоқни реконструкция  қилиш хамда 32 дона ТП-160 трансфарматор ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Шу ишларни амалга ошириш учун 6 млрд. 102 млн.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Бугунги шарт-шароитлар ва яратилган имтизлардан унумли фойдаланиш шу билан бирга жонажон Ватанимиз иқтисодиётининг тараққий этишига ўз хиссангизни қўшинг!

Зеро бобокалонларимиз айтганларидек – Ишбилармон мардлик ва шижоат сохиби, азми қатъий, тадбиркор ва хушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан абзалдир.

Келгуси йилларда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларимизни яхшилаб юқори натижаларга ва аҳоли фаровонлигини ортишига эришишимизни ҳар-биримиз ўзимизга асосий мақсад қилиб олишимиз даркор. Шундай қилганимизда кўзланган мақсадимизга эришамиз.

Маъруза юзасидан депутутлар О. Ўринова,Д. Аҳмедова, А. Даминовлар ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини билдирдилар.

Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Улашинг: