Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

(заголовок)

АҚШ дунёда биринчи бўлиб Хитойни уйғур геноцидида айблади

Олам

“Мавжуд фактларни синчковлик билан ўрганиб чиқиб, мен ҳеч бўлмаганда 2017 йил март ойида ХХР Хитой Коммунистик партияси раҳбарлиги ҳамда назорати остида Шинжонда уйғурлар ва бошқа этник, диний озчиликларнинг вакилларига қарши инсониятга қарши жиноятлар содир этган, деган хулосага келдим”, дейди Помпео.

Хитой Ҳукумати илгари Вашингтоннинг Шинжонда маҳаллий аҳоли ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилгани ҳақидаги даъволарини бир неча бор рад этган.

“Бундан ташқари, мен Хитой [у ерда] геноцид амалга оширган, деган хулосага келдим. Менимча, бу геноцид давом этмоқда ва биз уйғурларни йўқ қилишга қаратилган мунтазам уринишларга гувоҳ бўлмоқдамиз”, дейди АҚШ Давлат котиби.

Помпеонинг баёноти Вашингтонда маъмурият алмашишидан бир кун олдин тарқатилган. Бугун, 20 январь куни Америка пойтахтида сайланган Жозеф Байденнинг инаугурацияси бўлиб ўтади.

Умиджон Нозимжонов

Улашинг: