Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР ТАЙИНЛАШДА ФУҚАРОЛАР УЧУН ЯНА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛАДИ

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун тақдим этилди. Лойиҳага мувофиқ 2021 йилда пенсия таъминотига оид қуйидагилар режалаштирилган: Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида ўрнатиладиган тартибга мувофиқ 2021 йил 1 июндан бошлаб:

  • пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажини шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш;
  • 3 йилдан ортиқ давр учун тайинланган ёки қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ва улар бўйича ортиқча тўловини ундиришни бекор қилиш;
  • ишловчи шахсларга ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқини бериш;
  • пенсия ва нафақаларни фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинлаш ва тўлаш;
  • пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банкларида пластик карталарни очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштириш;
  • фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқи йўқолганлигини тегишли идоралар томонидан тақдим этиладиган электрон маълумотлар асосида аниқлаш орқали тўловларни нақд пулсиз шаклда олувчилар томонидан ҳар 6 ойда Пенсия жамғармасининг бўлимига келиш ёки жойига чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш мажбуриятини бекор қилиш;
  • Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш мақсадида:

2021 йил 1 июлдан бошлаб «ҳамширалик иши» билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида рухсат бериш таклиф этилмоқда.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин

  • К.Тургунов,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Избоскан тумани бўлими бошлиғи .                                                                                                                                                          

Улашинг: