Туман Давлат ва шахсий ҳужжатлар архивида «Ҳалоллик вакцинаси» қаерда мавзуида семинар йиғилиш бўлиб ўтди.
Ҳар бир миллатнинг келажагини хавф остига қолдириб, унинг маънавий илдизларини емирадиган иллатлардан бири бу шубҳасиз коррупциядир. Порахўрлик, қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик, товламачилик ва фирибгарлик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш. Буларнинг барчаси демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади.
Коррупция ҳақида адабиётларда жуда кўплаб ва хилма-хил таърифлар келтирилган. Умумий маънода эса коррупция мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади.
Бугунги кунда бутун дунё аҳлини ташвишга солиб келаётган, жамият тараққиётига тўсиқ бўлаётган, адолатга путур етказаётган иллат – коррупция бор жойда ҳалоллик бўлмайди. Қалбида иймон ва ҳалоллик туйғуси бўлмаган киши коррупция йўли билан манфаат кўришга интилади.
Айтайлик, катта ҳажмдаги тоза сувга озгина қора суюқликни солсангиз, идишдаги сувнинг ранги қорайиб, хиралашиб қолади. Ёки идишда қора рангли суюқлик бўлса-ю, унга қанча тиниқ сувни қуйганингиз билан тиниқлашмайди. Катта жамоада битта бузғунчи бўлса, бутун жамоанинг руҳиятига таъсир қилади. Жамиятни соғломлаштириш учун унда бирорта хира нарса қолмаслиги керак.
Халқаро таҳлилларга кўра, коррупция жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтирар экан. Бундан мамлакатимиз иқтисодиёти ҳам зарар кўраётганлиги сир эмас. Коррупциянинг хавфли жиҳати иқтисодий зарар келтириш билан бирга, адолатнинг қарор топишига салбий таъсир қилади, одамларнинг ҳаётдан розилигига путур етказади.
Ўқиш ,ўрганиш, тадқиқ қилиш ва фуқаролар онгига жойлаштириш, ўзликни англаш , халолликни турмуш тарзига айлантириш, ҳалоллик – барчаси оиладан бошланади Фарзандларимизни ватанпарварлик руҳида имон-эътиқодли, оқибатли, ақлли, илмли, виждонли қилиб тарбияласаккина ўз олдимизга қўйган мақсадларга эришамиз.
Семинарда сўз олган туман адлия бўлими ходими С. Матмусаев, туман бош имоми С. Юнусов, туман Давлат архиви вазифасини бажарувчи Х. Кенжабоева,туман шахсий таркиб ҳужжатлари архиви директори Б. Рўзматовлар юқоридагиларга тўхталиб ўтдилар. Семинар қатнашчилари ўз саволларига батафсил жавоблар олдилар.а
М. Мирзаабдуллаев.