Туманимиз иқтисодиётини ривожлантиришга бўлган сайи харакатлар замирида тегишли мутасаддилар томонидан ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бажарилган ишларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари орқали бахолаш мумкин.
Избоскан туманида 2021 йил январь-апрель ойлари давомида:
Саноат сохасида: саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми 229,8 млрд.сўмга етиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 114,7 фоизга ўсган. Шунингдек йирик корхоналар томонидан 116,3 млрд.сўмлик ўсиш суръати 131,7 фоиз, кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 50,4 млрд.сўмлик ўсиш суръати 3,7 марта, Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари томонидан 14,5 млрд.сўмлик ўсиш суръати 90,2 фоиз, Уй хўжаликлари томонидан 48,6 млрд.сўмлик ўсиш суъати 102,0 фоиз саноат махсулотлари ишлаб чиқарилган.
Худудий саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми 76,7 млрд.сўм бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 106,1 фоизга ўсишига эришилди.
Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариши 172,1 млрд сўмга бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 203,7 фоиз ўсишига эришилди.
Хизмат кўрсатиш сохасида: жами хизматлар хажми 247,1 млрд.сўмга етиб ўтган йилга нисбатан 133,6 фоизга ўсган. Шунингдек йирик корхоналар томонидан 92,2 млрд.сўмлик ўсиш суръати 150,0 фоиз, кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 24,8 млрд.сўмлик ўсиш суръати 121,7 фоиз, норасмий сектор (ЯТТ ва бошқалар) томонидан 130,1 млрд.сўмлик ўсиш суръати 126,2 фоиз хизматлар кўрсатилган;
Чакана савдо сохасида: Чакана савдо ва умумий овқатланиш сохасида жами 153,4 млрд.сўм бўлиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 108,0 фоизга ўсди. Шунингдек йирик корхоналар томонидан 4,9 млрд.сўмлик ўсиш суръати 220,0 фоиз, кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 46,7 млрд.сўмлик ўсиш суръати 101,5 фоиз, Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари томонидан 92,7 млрд.сўмлик ўсиш суръати 106,1 фоиз, уюшмаган савдо объектлари томонидан 9,1 млрд.сўмлик ўсиш суъати 141,3 фоиз чакана савдо айланмаси амалга оширилган;
Қурилиш сохасида: ўз кучи билан бажарилган пудрат ишлари хажми 59,8 млрд.сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 135,3 фоизга ўсди. Шунингдек йирик корхоналар томонидан 1,1 млрд.сўмлик, кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 34,7 млрд.сўмлик ўсиш суръати 109,8 фоиз, Норасмий сектордаги қурилиш объектлари жами хажми 23,9 млрд.сўмлик ўсиш суръати 197,0 фоиз бўлиб, шундан аҳоли томонидан янги қурилган уйлар (ИЖС) 4,1 млрд.сўмлик ўсиш суъати 198,2 фоиз, янги қурилган нотурар объектлар (ЧС) 16,1 млрд.сўмлик ўсиш суръати 203,0 фоиз, ахоли томонидан қурилган шахсий турар жой объектлари 3,7 млрд.сўмлик ўсиш суръати 173,9 фоиз қурилиш ишлари бажарилган.
Х.Режабов,
Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи