Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЙПХ ходими ҳужжатларни текширишда аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича чора кўради

ЙПХ ходими ҳужжатларни текширишда аниқланган барча ҳуқуқбузарлик бўйича чора кўради
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада яхшилаш
чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-118-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларида юзага келиши мумкин бўлган баҳсли ва зиддиятли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низомга 2022 йилнинг 12 апрель куни Вазирлар Махкамасининг 173-сонли қарори билан ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартиришлар кўра, эндиликда: ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаси ҳайдовчининг ҳужжатларини текшириш учун тўхтатилганда, транспорт воситаси ҳужжатларини текшириш жараёнида аниқланган барча қоида бузилишлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чора кўради.
Илгари фақат ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилган.
Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг дислокацияси кўчирмаси билан ўша жойнинг ўзида танишиши мумкинлигига оид норма чиқариб ташланди.
Бунда дислокация билан танишиш учун саф бўлимига мурожаат этиш орқали ёзма маълумот олишни талаб қилиш мумкин.
Шунингдек, низомга ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби киритилди.
Мастлик ҳолати алкотестер ёрдамида ҳодиса жойида аниқланиши мумкин. Текширув камида 2 та холис иштирокида амалга оширилади (кузатув камерасидан (body camera) фойдаланилган ҳоллар мустасно)
Текширувда этанол буғ 0,135 миллиграмм ва ундан кўп бўлганида ҳайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирилади.
Транспортларнинг туси ўзгартирилган (тонировка) ойналари меъёрларига жавоб беришига аниқлик киритиш учун тауметр мосламасидан фойдаланилади.
«Жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни, транспорт воситасида ҳуқуқбузарлик содир этиб ҳодиса жойидан яширинган, ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда — МЖТК) 291-моддаси биринчи қисмининг «а» бандига кўра транспорт воситасининг ҳайдовчиси ушбу Кодекс 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида), 901-моддасида, 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 1286-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131-моддасида, 135-моддасида (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида мавжуд бўлмаганлиги ҳоллари бундан мустасно), 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 194-моддасида (ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганда, шу билан бирга, қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолатларда транспорт воситаларини ушлаб туриш»
Транспорт воситаларининг оқими ва йўл шароитини ҳисобга олган ҳолда, кўчма фоторадар ва мобил комплекслар бириктирилган ЙПХ ходимлари томонидан уларнинг кунлик дислокацияси белгиланган ва махсус мосламалардан тегишли тартибда фойдаланиш чоралари кўрилган бўлиши лозим.
А. Қосимов,
Избоскан тумани Юридик хизмат
кўрсатиш Бош юристконсульти

Улашинг: