Туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман халқ таълими бўлими ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Машъал» болалар оромгоҳида тайёргарлик ишлари олиб борилдики, оромгоҳ “Эртаклар шаҳарчаси”га айлантирилди.
Унинг очилишида туман ҳокими С. Исмоилов барча яхши нарсалар болалар, уларнинг келажаги учунлигини алоҳида таъкидлади.
– Оромгоҳимиз тўрт мавсум давомида 600 нафар ўқувчини ўз бағрига олади. 10 июнь куни болаларни қабул қилиш бошланган бўлса, шу куннинг ўзидаёқ режадаги 150 нафар ўқувчини қабул қилиб олдик,–дейди “Машъал” оромгоҳи директори Манзурахон КАЗАКОВА.
Уларни қабул қилишда туман ички ишлар бўлими, тиббиёт бирлашмаси шифокорлари назоратидан ўтказилмоқда.
Тумандаги корхона, ташкилотлар томонидан ишчи-ходимларининг фарзандлари ҳам “Фарзандим – бахтим” шиори остида йўлланмалар билан оромгоҳда мароқли хордиқ чиқаришлари кўзда тутилмоқда. 150 ўринли ётоқхона янги жиҳозлар билан таъминланди. Ўқувчиларимизга овқатланиш, маданий хордиқ чиқариш, ўзлари хоҳлаган машғулотлар билан шуғулланишлари учун барча қулайликлар яратилган.
М. ДЕҲҚОНОВ