Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Туман ҳокимининг қарори: Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низоми, Ички ишлар вазирининг 2003 йил 19 февралдаги 56-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Избоскан туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг 2020 йил 16 январдаги 34/1-12 сонли хати ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-, 25-моддаларига асосан
ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситаларини қуйидаги босқичларда:
-биринчи босқич 1 мартдан—31 июнгача
-иккинчи босқич 1 сентябрдан—31 октябргача
2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага ва техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага асосан тасдиқлансин.
3. Избоскан туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи (Н. Акбаров)га ташкилот, муассаса, автокорхона ва фирмаларга қарашли транспорт воситаларини белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
4. “Ўзавтотранс” агентлиги Андижон вилоят бошқармасига алоҳида транспорт хизмати кўрсатувчи транспорт корхоналарига транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишга амалий ёрдам кўрсатиш топширилсин.
5. “Пахтакор” рўзномаси бош муҳарририга мазкур қарор матнини матбуотда эълон қилиш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Комиссия ишига жалб этилган барча ходимларнинг асосий иш жойларидаги иш ўринлари, ойлик маошлари ва бошқа имтиёзлари сақлансин.
8. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 12 апрелдаги “Туман ҳудудида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 996-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Избоскан туман ҳокими                                     С. Исмоилов.

Улашинг: