Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Туманда вилоят прокурорининг сайёр қабули ташкил этилди

Тадбир олдидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташкилотчилигида корхона, ташкилот, ўқув муассасалари томонидан бўш иш ўринлари ҳамда ҳунармандларнинг ярмаркаси ташкил этилди. Иш истаб келганлар ишли бўлишди.

Бугунги ислоҳотлар даврида раҳбарлар халқ ичига кириб бормоқда, эл дарду ташвишларини тингламоқда. Эътиборлиси ана шу мурожаатлар назоратга олиниб ижроси таъминланмоқда.

Шунинг учун ҳам аҳолининг раҳбарларга ишончи, меҳри ортиб бормоқда. Вилоят прокурорининг туманимиз аҳли билан сайёр қабулини кузатар эканмиз аксарият мурожаатлар яшаётган ҳудудидаги сув, йўллар таъмири, газ баллонлари билан таъминот масалаларига қаратилганини билиш қийинмас эди.

Айрим фуқаролар соғлигини тиклаш борасидаги ёрдам, уй-жой, оилавий муаммолари бўйича мурожаат қилдилар.

Вилоят прокурори қабулига келганлар ҳуқуқий саволларига жавоблар олдилар. Мурожаатларнинг кўплари жойида ҳал қилинган бўлса, муддат талаб этадиганлари назоратга олинди. Мурожаатчилардан Ш. Раҳмонова, Р. Давлатова, Н. Раззоқова, Б. Холдоров, Н. Сатимова, Р. Хонимқулова, О. Қўноқова, Д. Қодиров, Х. Усмонова каби кўплаб фуқароларни мурожаатлари тингланди. Бир қатор фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.

Ўз мухбиримиз

Улашинг: