
ПЕНСИЯ ТИЗИМИДА МУҲИМ ЯНГИЛИКЛАР:
ФУҚАРОЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР
Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, айниқса, пенсионерларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу борада қабул қилинаётган қарор ва фармонлар пенсионерларнинг турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Президентимизнинг 2026 йил 23 июндаги ПФ–115-сон Фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилди.
Мазкур ўзгаришларга кўра:
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори ойига 983 минг сўм этиб белгиланди;
- ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори 1 миллион 83 минг сўмга етказилди;
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори эса 504 минг сўм этиб белгиланди.
Шунингдек, ушбу фармон асосида республика бўйича 4,4 миллион нафар пенсия олувчининг пенсияси қайта ҳисобланиб, янги миқдорларда тўлаш ишлари амалга оширилди. Бу эса кекса авлод ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг даромадларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Х.Абдужабборов,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Улугнор туман бўлим бошлиғи
