Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Вилоят ҳокими ташрифидан сўнг

Вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов туманимиздаги «Бирлашган» маҳалласида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди, уларнинг муаммоларини тинглади. Уч мингга яқин аҳоли истиқомат қилаётган маҳаллада бир қатор муаммолар тўпланиб қолгани маълум бўлди ва уларнинг ечими бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берди. 

Маҳаллада яшаётган 2941 нафар аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор ишларни амалга ошириш режасини билдирди.

Биз маҳаллада бўлиб, маҳалла оқсоқоли Қўзибой Исмоилов билан суҳбатда бўлдик.

—Вилоят ҳокимининг ташрифи маҳалладошларимизни мамнун этди. Ташриф давомида 42-умумтаълим мактабида бўлиб, бу ерда ўқувчиларга таълим бериш шароитлари билан танишди. 820 нафар ўқувчи таълим олаётган мактабни қайта реконструкция қилиш ҳамда спорт зали, ошхона, ювиниш хоналари, ҳожатхонага эга бўлган янги 320 ўринли мактаб биносини бунёд этиш борасида топшириқ берди. Маҳаллада тиббиёт хизматини янада яхшилаш мақсадида 49-қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳам қайта таъмирланади. Маҳаллани тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун 8,8 км масофага сув қувурлари тортилиб, Суҳбат кўчасида янги сув қудуғи бунёд этилиши кўзда тутилмоқда. Маҳалланинг 8,5 км ички йўлларига шағал ётқизиш ишлари бошланди,—дейди маҳалла оқсоқоли.

Анча йиллардан буён талабга жавоб бермаса-да собиқ жамоа хўжалиги идорасида «Бирлашган» маҳалла фуқаролар йиғини фаолият олиб бораётган эди. Эндиликда бу ерда янги бино бунёд этилиши режалаштирилган. Маҳалла аҳли билан суҳбатлашар эканмиз бундай ғамхўрлик­лар учун Президентимизга миннатдорчилигини билдирдилар.

М. РУСТАМОВ

Улашинг: