Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Бу жуда катта ғамхўрлик

Президент ташрифидан сўнг

Айни кунларда вилоятимиз, туманимиз аҳли муҳтарам Юртбошимизнинг Андижонимизга ташрифи таассуротлари билан яшамоқда. Президентимиз вилоятимизда барча соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишиб, аҳоли билан суҳбатлашди, вилоят фаоллари билан йиғилиш ўтказди.

Мен ҳам ана шу йиғилишда қатнашиш, сўзга чиқиш бахтига сазовор бўлдим.

Пойтуғ шаҳрида 31495 нафар аҳоли, 5548 та хонадон, 8085 та оила мавжуд. Туман марказининг ҳудуди эса 277.3 кв.км.ни ташкил этади. 1 кв.км.га 113.6 нафар аҳоли тўғри келади. Шу сабабли марказ аҳосининг зичлигини ҳисобга олиб ҳамда туман марказига кириш магистрал йўлини темир йўл кесишмаси ёнидан замонавий 2.2 км масофадаги йўл қурилиши ва ушбу йўл ёқасига аҳолига мақбул нархларда 10 та кўп қаватли уйлар қурилишига амалий ёрдам беришини сўрадим. Бу билан аҳолини уй-жойга бўлган эҳтиёжи қондирилган бўлар эди. Шу билан бирга собиқ «Атлас» фабрикасини тиклаш таклифини ҳам билдирдик. Зеро саноатни ривож­лантириш, янги иш ўринлари яратиш энг муҳим масалалардан бири.

Йиғилишнинг эртасигаёқ соҳа раҳбарлари, мутахассислар келишди. Масалаларни ўрганишди. Биз Президентимизнинг ғамхўрликларига барча соҳада баракали меҳнатимиз билан жавоб берамиз.

 Абдураҳим ХОЛЖЎРАЕВ,

«Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси

Улашинг: