—Қариси бор уйнинг париси бор,—дейишади. Бу узоқ ўтмишдан қолган, ҳаётда исботланган нақл. Ҳаётий нақл.
Эрта саҳардан туриш уларга ҳамиша одат. —Бисмиллоҳ,—деб кўча дарвозасини очишади. Бомдод намозини ўқишади. Аллоҳни эслашади. Охиратни ўйлашади. Барака киради, ризқ киради хонадонга, шу дамларда. Эрталабки нонушта фақат улар билан тўйимли, мазали, файзли. Дастурхон йиғиштирилар экан қўлларини дуога очишади. Яхши ниятлар қилинади, яшаётган кунларига шукроналар айтилади.
«Нуроний» жамғармаси Республика бошқармасининг 2019 йил 20 мартдаги Фармойиши билан туманимиздан 4 нафар ана шундай дуогўй фахрийлар «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Улардан Ғуломжон Қамбаров 1-даражали, Маҳмуджон Солиев, Набибулло Ибрагимов, Козимжон Турғуновлар 3-даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан мукофотландилар.
Бу кўп йиллик меҳнат эътирофи, эъзози.
М. РУСТАМОВ.