Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Хавфсиз ҳудуд

Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш энг долзарб масалалардандир. Туман ҳокими С. Исмоилов шу масалага бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида худудий ички ишлар бўлимлари ташкил этилди. Бу эса ўз самарасини бериб, фуқаролар билан яқиндан мулоқот қилиниб, уларнинг муаммоларини қисқа вақт ичида ҳал этиш имконини бермоқда. Чувама қишлоғида бўлинма иш олиб бораётган бўлса, Тўрткўл қиш­лоғида бўлимга асос солинмоқда.
Энг муҳим вазифа жиноятчилик ва хуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилмоқда. Бу борада асосий масъулият профилактика инспекторлари зиммасига тушади. Шунинг учун профилактика инспекторлари фуқаролар йиғини кенгаши таркибига киритилди. Яқинда профилактика инспекторларининг ёрдамчилари ҳам иш бошлади. Жамоатчилик назорати масканлари кўпайтирилмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса жиноятчилик, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш. Бунинг учун эса ҳокимликдан тортиб, ташкилотлар, барча ёрдам бериши лозим.
Йиғилишда шу мақсадда 22 та ишчи гуруҳ ташкил этилди ҳамда уларнинг вазифалари белгилаб олинди.

Улашинг: