Пойтуғдан Майгирга боргунча чуқурликдан қочиб у ёқдан бу ёққа ўтиб бораётган автомашиналарга кўзингиз тушади. Ҳайдовчи ҳам, йўловчилар ҳам хуноб.
Дамасда йўловчи бўлиб юрсангиз «хайдовчилар пул тўпласа, уюшма ямамайдими» деса, яна бири «йўл қурилиши ташкилоти бор, ўшалар йўлни ямайди» дейишади.
Дарҳақиқат туман йўл қурилиш ташкилоти баҳорда, кузда айрим йўлларни ямаган бўлишади. Лекин ушбу йўналиш қолиб кетаверади. Наҳотки бир-икки машина асфальт топилмаса?
Р. ҒОФУРОВ.