Туман маданият маркази биносида ёшларнинг ижодкор қизлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ёшлар ҳузурида Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Ойгул Тожиддинова, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг «Йилнинг энг яхши ижодкори» номинацияси совриндори Дилҳавас Қодирова ва вилоят Ёзувчилар уюшмаси қошидаги «Бобур издошлари» адабий тўгараги аъзоси Турсуной Ашуралиевалар ижод йўллари ҳақида сўзлаб бердилар ҳамда иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб қайтардилар.
Тадбирда иқтидорли ижодкор Турсуной Ашуралиеванинг Америка қўшма штатларининг Аризона штатида инглиз тилида нашр этилган «Она дуоси» номли китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Учрашувдан кўзланган мақсад иқтидори билан эътирофларга сазовор бўлаётган туманимизнинг иқтидорли қизларини мактаб ўқувчи қизларига яқиндан таништириш, уларнинг муваффақият ва ютуқлари ҳақида маълумот бериш ҳамда уларга эргашишга чорлаш эди.
Улар ижодда ҳам намуна
Ўхшаш хабарлар Маънавият саҳифасидаги мақолалар »