Президентимизнинг вилоятимизга ташрифидан сўнг тадбиркорликни бошламоқчи бўлган оилалар учун кенг имкониятлар очилди. Аҳолига имтиёзли кредитлар берилмоқда.
“Ҳар бир оила — тадбиркор” йўналиши бўйича туманимизга “Халқ банки”, “Агробанк” туман филиаллари 10 миллиард сўмдан 20 миллиард сўмгача маблағни имтиёзли кредитлар учун ажратди.
“Халқ банки” туман филиали фаолиятига назар ташлар эканмиз, май ойининг 22 санасигача 156 нафар фуқаро тадбиркорликнинг турли соҳаларини йўлга қўйишни бошлаб юборди. 49 та иссиқхона, 37 та қуёнчиликни ривожлантиришга, 13 та чеварчилик учун ва 27 та паррандачилик ва балиқчилик, қўй боқиш учун, ҳунармандчилик, уй жиҳозлари учун кредитлар берилди.
Имтиёзли кредитлар етказиб бериш жараёни қандай амалга оширилаётганлигига назар ташлар эканмиз, жорий йилнинг 3 майидан 15 майига қадар мижозларга 3 миллиард 890 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари етказиб берилган.
М. РУСТАМОВ