Пойтуғ марказига киришдаги чорраҳада бўлганмисиз? Бу ердаги тирбандликка гувоҳ бўлганмисиз?
Эрталаб бу йўлдан юрар бўлсангиз, ҳайдовчи бўлсангиз ҳам, пиёда бўлсангиз ҳам, албатта юрагингизни чангаллаб, минг хавотир билан ўтасиз. Бир-бирини миниб оладиган даражада икки, айрим вақтларда уч қаторлашиб Куйганёр йўналишига туриб олган «Дамас»лар светофорнинг «кўк» чироғида ўтаётганларнинг йўлини тўсиб, транспорт воситаларининг ҳаракатланишига ҳалақит бераётгани ҳайдовчиларнинг асабини бузмоқда. Биргина бу эмас, чорраҳадаги Лўғумбек, Қизилкўприк йўналишларидаги ҳолатлар ҳам бундан қолишмайди.
Ҳўш, тирбандлик сабабчиларига чора борми? Қачонгача бу ердан минг хавотирлик билан ўтилади?
М. МИРЗААБДУЛЛАЕВ.
М. РУСТАМОВ олган сурат.