Шу йил 7 февраль куни туман ҳокимлигига Тинчлик МФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар номидан ариза берилганди.
Аризада Пойтуғ-Ҳаққулобод катта асфальт йўлининг Тўрткўл қишлоғининг Тинчлик МФЙ ва Янгиқишлоқнинг Боймаҳалла МФЙ чегарадош еридаги кўприк ости сув қувурининг бирига лойқа тўлиб, сув ўтмай қолганлиги учун баъзида “Иштирхон” ариғдан экин суви ичадиган 4 та фермер хўжалиги ва юзга яқин томорқа эгалари қийналаётгани баён қилинган эди.
Ариза ҳокимликдан ўз вақтида туман Ирригация бўлими ва Йўл қурилиш унитар корхонасига ўрганиб ҳал қилиш учун чиқарилди. Шу бўйи вақт чўзилиб кетсада, муаммо ечими ижроси ҳал қилинмай келинмоқда. Бундан ҳудуддаги сектор мутасаддилари ҳам хабардор. Ҳамон натижа йўқ. Ёзилган мурожаатга расмий жавоб ҳам қайтарилмади. Туман миқёсидаги муаммони шу ернинг ўзида ҳал қилиш шунчалар қийинми? Наҳотки яқин 4 ойда ҳам муаммога ечим топилмаса?
Й. ИСОҚЖОНОВ.