Шоир ва таржимон Қамчибек Кенжа 80 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, адиб, шоир, публицист ва таржимон Қамчибек Кенжа 80 ёшида вафот этди.
Қамчибек Кенжа 1946 йил 15 августда Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги Гуркуров кишлорида туғилган, ТошДУнинг филология факультетини тугатган.
Унинг «Соғинч» (1975) шеърий тўплами, «Яшил барг» биринчи ҳикоялар тўплами, «Кўнгил кўчалари» (1979), «Ишкинг тушса» (1981), «Орзумандлар» (1982), «Нотаниш гул» (1986), «Тоғ йўлида бир окшом» (1987), «Соҳилдаги сув париси» (1993), «Қизил гуллар» (1995), «Сохибжамол аёл сири» (1996), «Кулгибахш умр» (1997), «Бобурийлардан бири» (2000), «Бахт куши ёки ушалган орзулар» (2001), «Хамир учидан патир ёхуд кулча ҳикоялар» (2005), «Сайланма» (1-китоб, 2006) каби насрий ва шеърий асарлари ўқувчилар томонидан муносиб кутиб олинган.
«Хинд сориға», «Буюклар изидан» каби сафарномалар ижодкори бўлиш билан бирга Пушкин, Хейне, Петефи, Брюсов каби шоирларнинг асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган.
Избоскан тумани «Пахтакор» газетасида ишлаган даврларида кўплаб шогирдлар тайёрлаш билан бирга мазмунли чиқишлари билан газетхонлар қалбидан жой олган.
«Пахтакор» газетаси тахририяти ижодий жамоаси ўзбек адабиётини ўлмас асарлари билан бойитган серқирра адиб, юзлаб қаламкашларнинг жонкуяр устози, Республикамиз ва Андижон адабий муҳитининг устунларидан бўлган Қамчибек Кенжанинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
«Пахтакор» газетаси тахририяти ва ижодий жамоаси
шоир ва таржимон Қамчибек Кенжанинг
вафоти муносабати билан оила аъзоларига
чуқур таъзия изҳор қилади.
*********
«Пахтакор» газетаси тахририяти ва ижодий жамоаси
газета ҳисобчиси Ойистахон ИСЛОМОВАга
ҚАЙНОНАСИнинг
вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади.
