
Расмий меҳнат фаолияти – пенсияга чиқиш кафолати
—Пенсияга чиқишдаги афзалликлар ҳақида маълумот берсангиз. Қандай ишда ишлаш пенсияни кафолатлайди?
А. Ботиров.
Саволга Бюджетдан Ташкари Пенсия жамгармаси Бустон туман бўлими мутахассиси Рахимов Улуғбек қуйидагича жавоб берди:
— Айрим инсонлар қисқа муддатда тез пул топиш учун норасмий ишни афзал кўришади. Уларга нақ қўлга берилган пул мўмай даромаддай туюлади. Даромад солиғи тўламаётганидан қувонади. Лекин узоқ муддатда бу турдаги ишлаш кўплаб имконият ва имтиёзлардан маҳрум қилишини ўша вақтда ўйлаб кўрмайдилар. Вақтинчалик бетоб бўлганларида касаллик варақасига пул ололмаганларида, ўз вақтида таътилга чиқиб, тегишли таътил ва давоаниш пулларин ололмаганларида бу ишаридан афсусланадилар. Аммо нақд пулга ўрганиб қолганлари учун иш жойидан воз кечолмайдилар ёки қонуний ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилмайдилар. Оқибатда нафақа ёшига етганларида муаммоларга дуч келадилар.
Расмий равишда ишлаган инсонннинг келажакда пенсия таъминоти тўла кафолатланади. Зотан Иш берувчи ҳар ой иш ҳақингиздан Пенсия жамғармасига пул ўтказади. Бу маблағлар орқали сиз келажакда давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўласиз.
Шу сабабли, ёшликданоқ доимий равишда расмий меҳнат фаолияти юритишга, расмий иш ҳақи олишга, Пенсия жамғармасига қўшимча равишда ижтимоий солиқлар тўлашга ҳаракат қилиш лозим.
