Куни кеча 4-сонли умумтаълим мактабида жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг судьяси В.Сиддиқов томонидан “Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш” мавзусида мактабнинг юқори синф ўқувчиларига “Очиқ дарс” ўтказилди.
Унда В. Сиддиқов мактаб ўқувчиларига ўғил ва қиз болалар айни бир хил жисмоний ва ақлий, ҳиссий ҳамда ижтимоий эҳтиёжларга эга бўлишлари ҳамда ўқиб-ўрганишга нисбатан бир хил қобилият, салоҳиятларга эгалиги, меҳр-мухаббат, алоҳида диққат-эътибор ва маънавий мададга бир хил даражада муҳтож бўлишларини тушунтирди. Шу билан бирга уларни жисмоний жазолаш, болага нисбатан қаҳр-ғазаб билан муносабатда бўлиш, нафақат уларнинг ўсиб-улғайиши ва камолоти балки тарбиясига ҳам ўта салбий таъсир кўрсатишини айтиб ўтди. Қаҳр-ғазаб билан жазоланган болалар кейинчалик зўравонликка мойил бўлиб вояга етиши эҳтимоли ортади. Шунинг учун ота-она сингари оиланинг бошқа аъзолари ҳам болаларни меҳр билан парваришлашда иштирок этишлари зарурлиги, бу кўзланган мақсадни бериши ҳақида ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтиришлар берди.
Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа ходими томонидан тегишли жавобларни олдилар. Шунингдек В. Сиддиқов ўз навбатида таълим муассасаларида ҳам болаларнинг бўш вақти қандай ўтказишига катта эътибор қаратиб, унинг тўғри тақсимланишини йўлга қўйиш, болаларни ҳар-хил тўгаракларга жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.
Очиқ дарсдан сўнг, сайёр суд мажлисларини шаффофлигини ва очиқлигини намойиш қилиш мақсадида, жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг судьяси В.Сиддиков Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми билан К.А.га оид ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси билан А.В.га оид маъмурий иш материалини кўриб, мазмунан ҳал этди.
СУД ВА ЁШЛАР
Ўхшаш хабарлар Жамият саҳифасидаги мақолалар »