Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан Вилоятда «Аёллар дафтари»га киритилган кредит олиш истагидаги хотин-қизларни тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлишлари учун ўқитиш бўйича режа-жадвал тасдиқланган. Ушбу режага асосан вилоятдан жами 9468 нафар аёллар ушбу ўқишга қамраб олиш режалаштирилган.
✅Жумладан, Избоскан туманидаги «Аёллар дафтари»га киритилган 435 нафар аёлларни ўқитиш ташкил этилмоқда.
1-гуруҳ: 23 июлдан 26 июлга қадар;
2-гуруҳ: 29 июлдан 31 июлга қадар;
3-гуруҳ: 5 августдан 7 августга қадар;
4-гуруҳ: 9 августдан 11 августга қадар 3 кунлик ўқув машғулотлари олиб борилади.
Эслатма: Байрам кунлари ҳамда карантин ҳолатларига дуч келинган тақдирда, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари билан келишилган ҳолда уқув кунлари ўзгартирилиши мумкин!