Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«Ватан таянчи»-болаларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг янги босқичи

“Ватан таянчи” – болаларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг янги босқичи

Жорий йилнинг 2-март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ватан таянчи болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-150-сон қарори қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6260-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузурида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатини ташкил этиш белгиланди. Шунингдек, қарор асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларида бошқарма бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларида бўлим бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларини жорий этиш кўзда тутилган.
Шунингдек, мазкур қарорда “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди:
Хусусан, Қуйидагилар “Ватан таянчи” ҳаракатининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
ўсиб келаётган ёш авлодни Ватан тақдирига дахлдорлик, маънавий-ахлоқий, миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда қонунларимизга нисбатан юксак ҳурмат руҳида тарбиялаш;
эркин фикрлайдиган, мустаҳкам билимли, жамиятда муносиб мавқейини эгаллаш қобилиятига эга, мустақил қарор қабул қилишга қодир, мамлакатининг, халқи ва ўз оиласининг фаровонлиги ва янада ривожланиши орзусида бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш;
давлат умумтаълим мактаблар ўқувчиларини одоб-ахлоқ, Ватанга садоқат ва ўзига қатъий ишонч руҳида тарбиялаш, ўқиши, интизоми ва жисмоний кўрсаткичлари паст ўқувчиларга юқори натижаларга эришишда кўмаклашиш;
давлат умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш;
ўқувчиларни турли хавфли ғоялар ва ташқаридан “оммавий маданият” ниқоби остида кириб келаётган салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш.
Шунингдек, “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати давлат муассасаси бўлиб, унинг асосий таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳисобланади;
“Ватан таянчи” ҳаракати ўз мақомига, Қуролли Кучлар хизматчилари (ҳарбий хизматчилар) меҳнатига ҳақ тўлаш (пул таъминоти) шартларига кўра давлат бошқаруви органи — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг мустақил бўлимига тенглаштирилади.
Шунингдек, қарор бўйича “Ватан таянчи” аъзоларига қуйидаги имтиёзлар жорий этилиши кўзда тутилган:
“Ватан таянчи” ҳаракатининг фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда давлат умумтаълим мактабини аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир “Ватан таянчи” отрядининг бир нафар аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартибига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади;
“Ватан таянчи” ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган “Ватан таянчи” отряди аъзолари республика олий ҳарбий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўладилар;
“Ватан таянчи” ҳаракати томонидан республика олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун берилган тавсияномалар берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.

Асака туман юридик хизмат кўрсатиш
маркази бош юрисконсулти D.Urmanova

Улашинг: