Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ГУВОҲНОМА ЙЎҚОЛИБ ҚОЛСА…

#САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ! ГУВОҲНОМА ЙЎҚОЛИБ ҚОЛСА…

-Мен 1967 йилда Россия Федерацияси Брянск шаҳрида туғилганман. туғилганлик ҳақидаги гувоҳномамни йўқотиб қўйдим. Россияга бориш имкониятим йўқ. Мен қандай тартибда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномамни олишим мумкин.

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 550-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидаларига асосан туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзуви қайд этилган тегишли шахснинг ўзига, унинг ота-оналарига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозлари асосида бошқа шахсларга берилади.

-Сиз туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома олиш учун ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишингиз керак. ФҲДЁ бўлими “Фуқаролик,оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида” ги МДҲ давлатлари томонидан имзоланган Кишинёв Конвенцияси тартибида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд қилинган тегишли ФҲДЁ бўлимига такрорий гувоҳнома олиш учун сўровнома юборилади.

Шунингдек, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд қилинган тегишли ФҲДЁ бўлимига бориш имконияти бўлган шахсга ишончнома юборишингиз ва ишончнома асосида ҳам олишингиз мумкин.

Ё. Комилова,

Избоскан тумани ФҲДЁ бўлими мудираси

Улашинг: