Ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида тубдан ўзгаришлар юз бермоқда. Маҳаллалар мавқеини мустаҳкамлаш, уларни ҳар томонлама мукаммал малакали билимли, тажрибали, аҳоли ўртасида ҳурмат топган кадрлар билан мустаҳкамлаш алоҳида эътиборда турибди.
Бу йил бўлиб ўтган маҳалла раислари сайловидан сўнг МФЙлар раислари малакасини янада ошириш, билимини амалиёт билан мустаҳкамлаш мақсадида ўқув курслари ташкил этилиб, тест синовлари бўлиб ўтмоқда.
Избоскан ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида Пахтаобод ва Избоскан туманидан 130 нафар МФЙ раиси малака оширди. Уларга 12 кун давомида бўлиб ўтган 88 соатлик амалиёт дарсларини 25 нафар ўқитувчи ўтди.
—Бу йил маҳаллалар раислари малакасини оширишга янгича қарашлар билан ёндошилди,—дейди фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Дилшодбек Тожибоев. —Уларга ҳамма соҳаларда фаолият олиб бораётган давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари олий таълим муассасаларининг профессор ўқитувчилари—амалиёт мутахассислари ўз тажриба, маҳорат ва малакалари ҳақида кенг ва чуқур тушунчалар бердилар. Бу келажакда уларга ўз фаолиятларини пухта ва талабдагидек олиб боришларида ўз самарасини беради.
Й. ИСОҚЖОНОВ,
М. РУСТАМОВ олган сурат.