Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Сиёсий майдонда тўрт йил

Сўнги йилларда дунё миққиёсида, қолаверса минтақамизда, шунингдек мамлакатимизда экологик муаммолар энг муҳим ва долзарб муаммоларга айланиб бораётганлиги барчани бирдек хавотирга солиб келаётган эди.
Шу сабабли ҳам Ўзбекистонда экологик партиясини ташкил этиш ҳаётий заруратга айланиб қолганлигини барча фуқароларимиз бирдек хис этдилар.
Шу боис Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан экологик партия ташкил этиш бўйича мамлакат фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳи шаклланди ва 2019 йил 8 январь куни Ўзбекистон экологик партияси таъсис съезди бўлиб ўтди. Таъсис съездида 2018 йилнинг 1-17 декабрь кунлари Ўзбекистон экологик партияси таъсис съездига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар сайлаш бўйича ўтказилган конференцияларда экологик сиёсий партия тузиш бўйича ташаббускорлар, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бораётган жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва экспертлар, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалар, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари орасидан муқобиллик асосида сайлаб олинган 250 нафар делегатлар, яъни оммавий ахборот воситалари ва умуман кенг жамоатчилик вакиллари  иштирок этдилар.
Халқимизнинг хохиш иродаси билан 2019 йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Экологик партияси ташкил топди. Шунингдек 2019 йил 24 январда Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Экологик партияси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мана қарийиб 4 йил давомида Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилишни давлат сиёсати даражасига олиб чиқишда,  фуқароларимизни қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминланишида,  ўсимлик ва хайвонот оламини сақлашда,  она табиатимизни асраб-авайлашда ўзининг катта хисса қўшиб келмоқда.
Ўзбекистон Экологик партиясининг яна энг муҳим мақсадларидан бири ҳам миллий парламентимиз орқали экология соҳасида давлат сиёсати ғояларини илгари суришдир. Шу боис партия ўз вакллик органлири орқали экология соҳасига оид миллий қонунчилигимиз базасини янада ривожлантириш борасида ҳам салмоқли ишларни амалга ошриб келмоқда.
Шунингдек Экологик партия мамлакат ахолисининг экологик маданиятини янада ошириш, атроф-муҳит тозалигини сақлаш,  яшиллик майдонларини кенгайиш борасида жута катта йирик лойиҳаларни хаётга тадбиқ этди. Шунингдек, партия ўзининг бош ғояси, яъни асосий платформаси бўлган “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида мамлакатимиз фуқароларини бир мақсад йўлида бирлаштира олди.
Бундай ижобий ишлар қаторида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини,  «Яшил белбоғ»,  » Яшил қалқон»,  «Оролга мадад» каби йирик лойиҳаларни айтиб ўтишимиз мумкин.
Ишонч билан айта оламанки, Ўзбекистон Экологик партияси қисқа муддат ичида халқнинг чинакам ишончини қозона олган энг муҳим сиёсий партияга айлана олди.

НАВРЎЗБЕК ЮСУПОВ —
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Экологик партия фракцияси аъзоси.

Улашинг: