Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Шоҳижаҳон иқтидор эгаси

У тумандаги 23-умумтаълим мактабида таҳсил олиб, айни дамда 7-синфни битиради. У футбол билан мунтазам шуғулланиб келади. Андижон футбол академиясига 2006 йилдан буён қатнаб футбол сирларини малакали мураббий Лочинбек Гулдаевдан ўрганмоқда.

У футбол академиясидаги тенгдошлари билан юртимизда ва хорижда ўтказилган мусобақаларда қатнашиб совриндор бўлиб келмоқда. Ўтган йили Қозоғис­тоннинг Арис шаҳрида бўлиб ўтган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўринни эгаллаган эди. Шоҳижаҳон терма жамоа сафида ғалабаларга ўз ҳиссасини қўшганди.
Яқинда у Андижон футбол академияси жамоаси билан «Пахтакор-79» жамоаси хотирасига бағишланган Тошкент вилояти очиқ турнирида иштирок этди.
Якунга кўра жамоа 2-ўринни эгаллаган бўлса-да Шоҳижаҳон ҳакамлар томонидан “Моҳир футболчи” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.
Биз Шоҳижаҳон Ғуломов билан суҳбатлашар эканмиз, унга биринчи мураббийлик қилиб, сабоқ берган бобоси Ғуломжон ака Мамадалиев эканини фахр билан тилга олди. Ғуломжон ака ҳам 36 йил давомида 23-умумтаълим мактабида ўқувчиларга жисмоний тарбиядан сабоқ берган. Ҳозирда нафақада. Эндигина 13 ёшни қаршилаётган футболчимизнинг эртаси порлоқ.

М. РУСТАМОВ,
М. СОБИТОВА.
Суратда: Шоҳижаҳон бобоси билан.

Улашинг: