Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЧИЛИГИ ҲОСИЛНИ ТОПШИРИШ БОШЛАНДИ

ЎТГАН 2022 йил Избоскан туманида жами 4 минг 336 қути ипак қуртлари парвариш қилиниб, ялпи 247 тонна пилла хомашёси йиғиштирилиб олиниб, шартнома 100,0 фоизга бажарилганди.

 


Натижада пиллачиликда ҳар қути ипак қуртидан олинган ҳосилдорлик  кўрсаткич 2021 йилда 56 кг.ни ташкил қилган бўлса  2022 йилда 57,1 кг.ни ташкил қилди.
Туманда жами 10 минг 76 нафар ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, амал

да 10 минг
76 нафар (100%) ишчи ўринлари яратилди.
2023 йил туманда жами 4 минг 564 қути ипак қурти парваришланиб, 265 тонна пилла хом ашёси етиштирилиши режалаштирилган.
Шунингдек, 2023 йи

лда 802 минг дона тут кўчатлари экиш ҳамда жами 10 минг 426 нафар ишчи ўринлари яратиш кўзда тутилган.   Бу йил ҳам туман пиллакорларининг шижоатлари қатъий.  Ҳозирда туманда пилла топшириш қизғин бормоқда.  Пилла топширишнинг илк куни тадбирида туман ҳокими С. Исмоилов туман пиллакорларини машаққатли меҳнатлари эвазига етиштирилган ҳосил билан қизғин табриклади.  Туманнинг илғор пиллакорларига туман ҳокимлигининг қимматбаҳо мукофотларини топширар экан, уларнинг ишларига муваффақият тилади.

Улашинг: