Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

БУЮК БОБОКОЛОНЛАРИМИЗ ТАВАЛЛУД КУНЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ

БУЮК БОБОКОЛОНЛАРИМИЗ

ТАВАЛЛУД КУНЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ

Избоскан туманининг Мойгир қишлоғидаги 420 нафар эртанги кунимиз эгалари таълим ва тарбия олаётган ихтисослаштирилган мактабда  ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудларига бағишланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

Кечани мактаб директори Сайдуллохон Жалолов қисқвчв кириш  сўзи билан очиб, бобоколонларимизнинг авлодларга қолдириб кетган буюк мероси ҳақида  тўхталиб ўтди.  Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Манзурахон Раимова ўқувчиларни тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар— Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медали соҳиби, шоир ва таржимон, хажвчи ёзувчи Хабиб Сиддиқ, Ўзбекистон Республикаси Журналистлар уюшмаси аъзоси, таниқли журналист Муҳаммаджон Мирзаабдуллаевлар билан таништирди.

Тадбир давомида Хабиб Сиддиқ  буюк бобоколонларимизнинг ижоди ва буюк мероси ҳақида фикр билдирди. Ўзининг ижодий йўли билан ўқувчиларни таништирди.  Меҳмонлар кеча давомида ўқувчиларнинг берган саволларига тўлақонли жавоблар бердилар. Ўқувчилар ўзларининг ижод намуналаридан кеча қатнашчиларига ўқиб бердилар. Хабиб Сиддиқ ўзининг чоп этилган китобларидан мактаб кутубхонасига тақдим этди.

 

 

Адабий бадиий кеча қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.

 

Улашинг: