Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ахборот

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ИЗБОСКАН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЕТТИНЧИ ЧАҚИРИҚ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Мазкур сессияни туман сайлов комиссияси раиси Рахимов Алишер Қаюмович очди ва олиб борди.
Сессия аввалида жорий йил 27-октябр куни бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахборот ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек, сессияда “Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, туман Кенгаши Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Сессияда вилоят ҳокимининг “Избоскан тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Элёрбек Каримов Раҳматиллаевич Избоскан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Сессияда вилоят ҳокимининг вакили Нишонов Муҳаммаджон Содиқжонович иштирок этди.

Сессия якунида кун тартибига киритилган ‚масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

➡️

Улашинг: