Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ФУҚАРО ЧЕТ ДАВЛАТДА ВАФОТ ЭТСА…

ФУҚАРО ЧЕТ ДАВЛАТДА ВАФОТ ЭТСА…

-Менинг турмуш ўртоғим чет давлатда вафот этди. Ўлим гувоҳномаси чет давлатда берилган. Вояга етмаган уч нафар фарзандим бор. Ўлим гувоҳномасини Ўзбекистондан ҳам олишим мумкинми?

-Дафн пули ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси олишим учун қаерга мурожаат қилишим керак? -Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 15 майдаги топшириқ хатига асосан хорижий давлатларнинг ваколатли органларида қайд қилинга ўлим ҳақидаги гувоҳномалар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» дастурига киритилиши тартиби белгиланган.

Чет элда қайд қилинган гувоҳнома Ўзбекистон республикасида қайта қайд қилинмайди. Сиз қўлингизда мавжуд Ўлим ҳақидаги гувоҳнома билан исталган ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишингиз лозим бўлади. Гувоҳнома легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ва давлат тилига таржимаси билан бўлиши лозим.

ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан электрон дастурга киритилади ва фуқарога 44-илова тақдим қилинади. Ўлим ҳолати қайд қилинганидан бошлаб 60 кун ичида дафн этиш учун нафақа пулини олиш мақсадида исталган Халқ банки филиалига мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.

Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш учун ариза ДХМ(Давлат хизматлари маркази)га берилади.

Саволларга Izboskan tuman FHDY boʻlimi mudirasi Y.Komilova жавоб берди.

Улашинг: