Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Янада малакали хизмат кўрсатамиз

Мана 2019 йилимиз ҳам ортда қолди. Йилдан йилга ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга хизмат кўрсатиш турига қараб турли мосламалар, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш яхшиланиб бормоқда.
Давлатимиз раҳбарининг айниқса ногиронлар, якка ёлғизлар, ёшга доир пенсионерларга эътиборни ҳар қачонгидан кучайтириш, уларнинг саломатликларини тиклаш учун санаторийларда дам олишларини таъминлаш борасида қабул қилган меъёрий ҳужжатларидаги вазифаларни тўлақонли ҳамда адолатли ижро этиш диққат эътиборимизда бўлди.
Ўтган йилда 214 нафар ёшга доир пенсионер ва гуруҳда ҳамда имтиёзга эга бўлган туманимиз фуқаролари Товоқсой, Олтиариқ, Косонсой, Маржонсув каби масканларида соғликларини тиклаб ва дам олиб келдилар. Йил давомида 157 нафар якка-ёлғиз ёрдамга мухтожларга малакали хизмат кўрсатилди. Уларнинг 8 нафарига 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бепул, ўз вақтида етказилиб берилди.
Бундан ташқари муҳтожларга 61 та ногиронлик аравачаси, 8 та қўлтиқтаёқ, 16 та эшитиш мосламаси, 18 та ҳасса, 31 та пойафзали билан протез маҳсулотлари етказилиб берилди.
Янги йилимизда бажарган ишларимизни таҳлил қилиб, хулоса чиқарамиз ва янада яхши ҳамда сифатли хизмат кўрсатамиз.

Одинахон Ҳурматалиева,
туман тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш шўъба мудири

Улашинг: